Денис Коростиченко: "Ҳакамнинг қарорларини муҳокама қилмайман. ПРО-Лигада "Локомотив"дан кучли жамоа йўқ"
09 окт 2023 18:46
Новости
Денис Коростиченко: "Ҳакамнинг қарорларини муҳокама қилмайман. ПРО-Лигада "Локомотив"дан кучли жамоа йўқ"
ПРО-Лиганинг 20-тури доирасида "Машъал" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко ўз фикрларини билдирди.
"Асрор Алиқуловни ғалаба билан табриклайман. Уни ҳурмат қиламан, инсон ва мураббий сифатида у менга яқин инсон, яхши танийман. Ушбу мавсум Про-лигада куч борасида ҳеч қайси жамоа "Локомотив"дан кучли эмас. Бошқа ҳеч нима дейишни истамайман"
- Бош ҳакамнинг қарорларини баҳолай оласизми?
- Йўқ.
- Бугунги ўйинда жамоанинг кўплаб футболчилари сариқ карточка олди. "Локомотив" нафақат очколар бўйича, балки, тартиб-интизомда ҳам юқори ўринларда эди. Бу бугунги ўйин билан боғлиқми?
- Савол учун раҳмат. Футболни тушунадиган инсон бугун нималар бўлганини билди. Шу сабабли ортиқча гаплар ҳам шарт эмас.

Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Комментарии