RU

Последние новости

10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  10 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  1 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  8 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  4 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  0 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  21 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  4 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  7 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1

Денис Коростиченко: "Балки, Неъматулла Қуттибоев ҳақдир, аммо биз ғалабага эришиб бўлдик" Новости

Денис Коростиченко: "Балки, Неъматулла Қуттибоев ҳақдир, аммо биз ғалабага эришиб бўлдик"

"Арал"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Локомотив" бош мураббийи Денис Коростиченко иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Барчага салом. Қийин ўйин бўлди. "Арал" жамоаси бу ерга кучли иштиёқ билан келган экан. Жанговорлик характерини намойиш қилиб беришди. Футболчиларим ҳам яхши ўйин кўрсатишди. Дарвозабонимиз пенальти вазиятида бизни қутқарди. Иккинчи бўлимдаги ўйиндан мамнун эмасмиз. Буни кўриб чиқамиз, тахлил қиламиз, ҳулоса чиқарамиз. Биринчи бўлимда яхши ўйнадик, вазиятлар яратдик, фақатгина битта гол урдик. Ғалабага эришдик, барчани табриклайман, мухлисларни, клубдаги ходимларни ҳам табриклаб қоламан. 

- "Арал" жамоаси бош мураббийи матбуот анжуманида дуранг адолатли натижа бўлар эди, "Локомотив" мен кутган ўйинни намойиш қилмади, деб айтди. Бу фикрга қўшиласизми?

- Агарда иккинчи бўлимни ҳисобга олсак, балки. Неъматулла Қуттибоевнинг гапларига қўшиламан. Бироқ биринчи бўлимда биз ўйинни тугатиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. Иккинчи бўлимда ҳам вазиятлар бўлди. Гол уриб қўйишимиз ҳам мумкин бўлганди. Умуман олганда ўйин дурангга мос эди. Бироқ биз ютдик. Омад биз тарафда бўлди. Барча футболчиларимиз ҳаракат қилди ва ғалабага эришдик.

- "Локомотив" мухлислари, фан-клуби футболчиларга иштиёқ бера оладими?

- Албатта, стадионга келган ҳар бир мухлис ўйинга, футболчиларнинг рухиятига таъсир кўрсата олади. Йигитлар тўлиб тошган трибуналарда остида ўйнашни исташади. Бунинг учун биз ҳам ҳаракат қиляпмиз, ўйин сифатини, натижани яхшилашга интиляпмиз. Айтишни истардим, мухлислар ҳам ўз навбатида доимо жамоа билан бўлишларини хоҳлайман. Мухлисларнинг менталитети ҳам бошқача. Кимлардир жамоа мағлуб бўлса, негатив томонни излашни бошлайди. Стадионга келган мухлис охиригача биз билан бўлса яхши бўларди, оғир кунда ҳам, ғалабали пайтларда ҳам. 

- Бугунги ўйинда 3 очкони келтирган асосий инсон сифатида дарвозабонни келтирса бўладими?

- Албатта, бўлади. Абдумавлон пенальтини қайтарди. Ўйинда муҳим вазиятлар бўлади: пенальти, жарима зарбалари, сейвлар бор. Дарвозабон бу пайтда кучини беради. Ўз навбатида бу унинг ҳам ғалабаси. Бунинг учун барча борини берди.

- Абдумавлон Абдужалиловни ўзбек матбуотида Кепа Аррисабалагага қиёслашади. Сиз уни қайси дарвозабонга ўхшатасиз?

- Абдумавлон Абдужалиловга. Кепа... У бошқа дарвозабон. Абдумавлон Абдужалилов - бизнинг дарвозабон. 

- Ушбу мавсум бошланишидан олдин мухлислар "Локомотив"нинг ҳар бир ўйинда 3:0 ёки 4:0 ҳисобида ютишини тахмин қилишди. Сиз бу фикрга қандай қарайсиз? Про-лиганинг умумий даражасини қандай баҳолайсиз?

- Ҳеч қачон Про лига жамоаларига ҳам осон бўлмаган. Иккинчидан, ўтган матбуот анжуманида айтгандим. Биз Суперлига даражасидаги клубмиз ва шу сабабли рақиблар бизга қарши кучли иштиёқ билан ўйнашади. "Арал" масалан, "Андижон-SGS" билан ўйнаса, бошқача футбол бўлади. "Локомотив" билан улар энди юқорироқ концентрация билан ўйнайди. Стадион, телевидение, эътибор бўлади. Биз ҳам буни ҳисобга олганмиз, Про лигада осон жамоа йўқ. Барча ўйинларимиз қийин ўтади. Ҳар ўйинда ғалабага эришиб, Суперлигага қайтишни биз ҳам истаймиз. Масалан бугун ҳам осон бўлмади, ютдик ва 3 очко олдик. Бундай ўйинлар ҳам бўлиб туради. Агарда биринчи бўлимда икки-уч вазиятимиздан гол урганимизда, балки, 3:0 бўларди. Масалан-да. Иккинчи бўлимда рақиб 0:3 ҳисоби билан тушди ва улар қандай ўйин кўрсатишини билмаймиз. Балки ўйинни ташлаб юборар, кейин ҳисоб 4:0 ёки 5:0 бўлиб кетади. 1:0 ёки 0:0 ҳисоби бўлса, кураш охиригача давом этади. Про лигада ҳеч кимга осон бўлмайди.

- Агарда ўйин бошидаги режани инобатга олсак, нималар ўхшади-ю, нималар ўхшамади?

- Ўхшаганлардан кўра, ўхшамаганлари кўпроқ бўлди. Режага кўра, биз рақиб очиб берадиган ҳудудда кўпроқ ўйин кўрсатишимиз керак эди. Аммо рақибларнинг қандай ўйин кўрсатишини билмагандик. Уларнинг ўйинларини томоша қилдик ва ҳулоса чиқардик. Сафарда "Локомотив"га қарши ўйнаган рақибнинг қандай ўйин кўрсатишини тахмин қилиш қийин бўлди. Балки, ҳимоявий ўйин кўрсатиши мумкин эди. Бу бизга ўз жарима майдончамиздан чиқиб кетишга ҳам анча ёрдам берарди. Агарда улар прессингда ўйнашса, биз очиқ ҳудудларга эга бўлардик. Биринчи бўлимда шу услубдан фойдалана олмадик. Иккинчи бўлимда эса куч етишмадими, билмайман. Ишлар ўхшамади.

- Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олишдими?

- Улар ҳам ҳаракат қилишди. Бироқ биз кўпроғини хоҳлагандик.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика