Денис келаси мавсумда "Барселона"да ўйнайди
12 мая 2016 12:35
Новости
Денис келаси мавсумда "Барселона"да ўйнайди
"Вильярреал" ярим ҳимоячиси Денис Суарес келаси мавсумдан "Барселона" шарафини ҳимоя қилади.
Маълумотларга кўра, клублар бу борада келишувга эришишди ва Суарес 25 май куни бўлиб ўтадиган "Барселона" ва "Севилья" ўртасидаги Испания Кубоги финал баҳсидан сўнг Каталония клуби тасарруфида бўлади.
Клублар ўртасидаги келишувга кўра, агар "Барселона" Суаресни икки мавсум ичида учинчи клубга сотса "Вильярреал" бу трансфердан тушган пулнинг бир қисмига эга бўлади. "Сариқ сувости кемаси" биринчи мавсумдаги трансфер учун 50%, иккинчиси учун 25% маблағни қўлга киритади. "Барселона" "Вильярреал"га Суарес учун 3 млн. 250 минг евро тўлайди.
Суарес жорий мавсумда Испания чемпионатининг 32 учрашувида, 4 та гол урди ва шунча голли пас берди.
Похожие новости
championat.asia
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
Суперлига. Икки гол бекор қилинган ва уч пенальти белгиланган ўйинда "Пахтакор" "Сўғдиёна"ни мағлуб этди
Комментарии