RU

Последние новости

00:08Саудия клуби Каземиро учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 00:00Европа лигаси. "Байер" — "Рома" ва "Аталанта" — "Марсель" учрашувлари бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  2 23:49Моуринью қачон мураббийлик фаолиятини якунлашини айтди  0 23:22"Реал Мадрид"ни ЕЧЛ финалига Анчелоттининг ўғли олиб чиқди  12 22:44Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Россияга қарши ўйнайди  0 22:31Ўзбекистон U-14 терма жамоаси Ривожланиш кубогидаги иштирокини ғалаба билан бошлади  4 22:01Микола Шевченко: "Машъал" фонида ёш болалардек кўринмадик"  1 21:44Асрор Алиқулов: "Ҳисоб 2:0 бўлганида ҳам курашишда давом этардик"  0 21:30Муҳсин Низомиддинов: "Учрашув давомида 30-40 дақиқа футбол ўйнадик, холос"  5 21:16Анвар Бердиев: "Футболчи ҳар қандай вазиятда ҳам ўзини тута билиши керак"  1 20:53Про лига. "Машъал" "Дўстлик" майдонида ғалаба қозонди  1 20:41Индонезия U-23 Гвинеяга ютқазиб, Олимпия ўйинларидан қуруқ қолди  14 20:13АПЛда мавсумнинг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар эълон қилинди  5 19:51ПРО-Лига. "Шўртан" камчиликда "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратди  6 19:36Начо Европанинг бошқа клуби шарафини ҳимоя қилмайди  3

Дембеле молиявий қийинчиликларга дуч келган "Эвре"га 100 минг евро ўтказиб берди. Усмон шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади Новости

Дембеле молиявий қийинчиликларга дуч келган "Эвре"га 100 минг евро ўтказиб берди. Усмон шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади

Усмон Дембеле собиқ клубини қийин вазиятда қўллаб-қувватлаяпти.

RMC Sport"нинг хабар беришича, "Барселона" вингери Франция 4-дивизион вакили молиявий қийинчиликларга дуч келган "Эвре"га ёрдам қўлини чўзган. Журналист Александр Самсоннинг маълум қилишича, Дембеле тахминан 100 минг евро маблағни клуб ҳисобига ўтказган.

"Клуб президенти Самюэль Бригантино ва Эвре шаҳри мэри Ги Лефран саҳийлиги ва оғир паллада клубга кўрсатган ёрдами учун Усман Дембелега миннатдорчилик билдиришди. Усман – клуб тарбияланувчиси ва Эвре шаҳри фахри ҳисобланади.

Усман клубни доим қўллаб келган ва бугун, тарбиячиларимиз ҳамда волонтерлар ёрдамида, унинг 700 нафар аъзоси зўр шароитларда шуғулланиб, у босиб ўтган йўлдан ўтишлари учун имконият яратишга ўз ҳиссасини қўшди", – дейилади "Эвре" баёнотида.

Француз аввалроқ ҳам қадрдон клуби ва шаҳарга ёрдам қўлини чўзган. 2020 йил май ойида у коронавирусга қарши курашда иштирок этаётган тиббиёт ходимлари ва турли ассоциациялар вакилларини молиявий жиҳатдан қўллаган. Ўша йили у маҳаллий хайрия ташкилотларига қўшилган ва ёрдамга муҳтожларни қўллашда иштирок этган.

Усмон "Эвре"да 7 ёшдан шуғулланишни бошлаган. У клуб тизимида 2010 йилгача бўлган ва кейин "Ренн" клубига кўчиб ўтган.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика