Деку: "Роналду бунчалик даражага етишини билмагандик"
09 июн 2019 12:43
Новости


Деку: "Роналду бунчалик даражага етишини билмагандик"
Португалия термасининг собиқ футболчиси Деку терманинг ҳозирги сардори Криштиану Роналду ҳақида гапирди.
"Криштиану термада жуда ҳам бахтли, у термада ўйнаётганида нима қилиш кераклигини жуда яхши билади. Ундан ташқари, Роналду сардор, унинг етакчилик ҳусусияти жуда ҳам юқори даражада.
У футболни бошлаганида буюк футболчилар қаторига кира олишини билгандик, аммо бу даражагача ета олишини кутмагандик. У футбол тарихидаги энг зўр футболчилардан бири.
Исбот сифатида айта оламан, шу ёшига кирганда ҳам бир неча йиллик барқарорлигини йўқотмади. Бундай ҳусусият барчага ҳам берилмайди", - деди Деку.
Похожие новости

Комментарии