Де Йонг: "Кўплар учун Испания фаворит, аммо мен бундай ҳисобламайман"
20 мар 15:36
Новости
Де Йонг: "Кўплар учун Испания фаворит, аммо мен бундай ҳисобламайман"
Нидерландия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Френки де Йонг Испанияга Миллатлар лигаси ўйинидан олдин испанларни фаворит деб ҳисобламаслигини қайд этди.
"Кўплар учун Испания фаворит, аммо мен бундай ҳисобламайман. Албатта, улар жуда яхши, аммо биз ушбу ўйинни ажойиб қилишга тайёрмиз.
Ламин Ямал жуда яхши. Уни туғма иқтидор ва юқори даражадаги ўйинчи деб ҳисоблайман. Уларга қарши жамоа бўлиб ҳимояланишимиз муҳим.
Доим яна майдонга чиқиш ажойиб. Бу ҳақда олдин умуман хавотирланмаганман. Тўпиғимни даволаш ва сўнгра яна ўзимни кўрсатишим керак эди. Ҳозирда яхши формадаман ав жамоанинг ҳам ишлари яхши кетмоқда", — дейди де Йонг.
Нидерландия ва Испания терма жамоалари ўртасидаги Миллатлар лигаси 1/4 финал ўйини бугун ўтказилади.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии