RU

Последние новости

17:38"Барселона" "Атлетико" футболчисини Левандовскига ўринбосар деб билмоқда  0 17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  0 16:51Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан". Таркиблар маълум  0 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  1 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  8 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  3 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  2 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  7 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  10 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0

Де Хеанинг "Манчестер Юнайтед"даги келажаги ЖЧ вақтида ҳал бўлади Новости

Де Хеанинг "Манчестер Юнайтед"даги келажаги ЖЧ вақтида ҳал бўлади

Эрик Тен Хаг жамоа дарвозабони Давид Де Хеанинг келажаги борасида гапириб ўтди.

Нидерландиялик мураббийга кўра, Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида юзага келадиган танаффус пайтида испаниялик посбоннинг келажагига ойдинлик киритилади. Де Хеанинг "қизил иблислар" билан амалдаги келишуви ушбу мавсум охирида якун топади. 

Клуб мазкур шартномани яна бир йилга чўзиш имконига эга. Дарвозабон якшанба куни "Вест Хэм"га қарши кечган учрашувда (1:0) муҳим роль ўйнади ва иккинчи таймда учта сейв намойиш этди. Унинг узоқ муддатли келажаги борасида тахминларга қарамай, тен Хаг испанияликнинг таркибда эканлигидан мамнун эканини билдирди:

"Ҳозир биз бўлажак ўйинлар ҳақида ўйлаяпмиз. Олдинда бизни Жаҳон чемпионати ва танаффус кутиб турибди. Ана ўшанда шартнома борасида бир қарорга келамиз.

Мен кўп бор айтганман, Давид ажойиб дарвозабон. У эндигина 31 ёшда, яхши спорт формасида ва янада кучайиши мумкин. Умид қиламанки, де Хеа сафимизда қолади", – деди "Манчестер Юнайтед" устози.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика