Де Хеа йилига 10 млн доллар ишлаб топиши мумкин
14 авг 2018 11:09
Новости
Де Хеа йилига 10 млн доллар ишлаб топиши мумкин
27 ёшли испанияликнинг манкунианлар билан амалдаги келишуви 2019 йилнинг ёзида якунига етади. МЮда битимни яна 12 ойга узайтириш имконияти мавжуд. Бироқ "қизил иблислар" дарвозабон билан янги шартнома имзолашга умид қилмоқда.
Де Хеага "Реал" қизиқиш билдираётган эди. "Қаймоқранглилар" 2015 йилда испанияликни сотиб олишга яқин келишган. Мадрид клуби "Челси"дан Тибо Куртуани сотиб олмагунча де Хеага боғлиқ миш-мишлар тўхтамади. Энди МЮда посбон билан шартнома имзолаш имкониятлари кўпроқ. Маълумотларга кўра, инглиз клуби мавсумий маош 10 млн доллар бўлган 5 йиллик битим таклиф қилмоқчи.
Де Хеа 2011 йил "Атлетико"дан "Манчестер Юнайтед"га ўтган эди. У 2017/18 мавсумда Англия чемпионатининг 37та учрашувида майдонга тушиб, 18та ўйинда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди