Де Хеа МЮ билан шартномасини ҳозирча узайтиргани йўқ...
11 авг 2019 09:51
Новости
Де Хеа МЮ билан шартномасини ҳозирча узайтиргани йўқ...
Манбанинг хабарига кўра, агар Де Хеа жамоаси билан шартномани узайтирмайдиган бўлса, у “Реал” билан келишувга эришиши мумкин. Қироллик клуби ушбу жараённи синчковлик билан кузатиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, 28 ёшли посбон “қизил иблислар”нинг янги шартнома борасидаги таклифига ижобий жавоб берган. Янги шартнома 2024/25 йилги мавсум сўнггига қадар тузилади ва испаниялик посбонининг йиллик маоши 20 миллион еврога етади. У клубда Алексис Санчесдан кейин энг кўп маош оладиган футболчи бўлади. Дарвозабонлар орасида эса, янги шартомага кўра, Де Хеа дунёнинг энг кўп ҳақ оладиган посбонига айланади.
Де Хеа 2011 йилнинг ёзида “Атлетико”дан МЮга кўчиб ўтганди. 2018/19 йилги мавсумда у АПЛда 38 та учрашувда майдонга тушиб, 54 та гол ўтказиб юборди. Футболчининг амалдаги шартномаси 2020 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Комментарии