Де Россининг янги жамоаси маълум бўлди
18 июл 2019 23:13
Новости
Де Россининг янги жамоаси маълум бўлди
"Рома"нинг собиқ футболчиси Даниэле Де Росси "Бока Хуниорс"га ўтади.
Италиялик журналист Жанлука Ди Марционинг хабарига кўра, футболчи Аргентина клуби билан шахсий шартнома борасида келишиб олган. Яқин вақтларда у Буэнос-Айресга етиб боради ва янги жамоаси учун тиббий кўрикдан ўтади. Айни дамда у эркин агент мақомида ва у "Бока"га текинга ўтадиган бўлди.
35 ёшли Де Росси "Рома" тарбияланувчиси ҳисобланади. У римликлар таркибида 2002-2019 йиллар давомида 616 ўйинда қатнашиб, 63 гол уриб, 54 голга ассистентлик қилганди.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии