Де Брюйне ўз покери ҳақида нималар деди?
12 мая 2022 22:10
Новости
Де Брюйне ўз покери ҳақида нималар деди?
"Манчестер Сити"нинг бельгиялик ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне АПЛнинг 36-тури доирасидаги "Вулверхэмптон"га қарши ўйинда қайд этган (5:1) покери ҳақида фикр билдирди.
"Бу жамоа учун ҳам, мен учун ҳам ажойиб старт бўлди. Ўйлайманки, сафарда ажойиб ўйин ўтказдик, шунинг учун жамоамиз ўйинидан жуда хурсандман.
Мен вазиятни яхшироқ тушунишга ҳаракат қиламан. Агар жамоам ҳаракатланаётган бўлса, ўйинчиларни пас билан топишга уринаман. Жамоадошларим билан алоқам ажойиб ва шунинг учун улар билан бирга ўйнашни яхши кўраман", – деди де Брюйне.
Бельгиялик футболчи жорий мавсумда АПЛда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 7 та голга ассистентлик қилди.
Похожие новости
championat.asia
ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди
Суперлига. Пенальтидан гол урилмаган "Бунёдкор" ва "Насаф" учрашувида кетма-кет учинчи марта 2:2 ҳисоби қайд этилди
ЎФА "тилга кирди" ва Каннаваро билан музокаралар ўтказилаётганини маълум қилди
Фабрицио Романо: Ўзбекистон термасини "Олтин тўп" соҳиби бошқаради
Комментарии