RU

Последние новости

08:30Расман: «Қизилқум»ни яна 4 нафар футболчи тарк этди  0 08:06Суперлигада ўйнашга даъвогар «Хоразм»га «Локомотив» футболчиси ўтишга яқин  0 07:42А Серия. «Интер»да ғалаба, «Фиорентина» мағлуб бўлди  0 01:47МЮ босслари Рэшфордни таркибдан чиқариб юборган Аморимга босим ўтказишадми?  7 00:57"Арсенал"дагилар ҳавотирда  1 00:18"Интер" - "Комо". Таркиблар билан танишинг  0 00:01Зидан фақат иккита жамоани бошқариши мумкин  6 23:31ОКМК Дубайда Россиянинг икки клуби билан ўйнайди  0 22:43Роналду: "Қайси биринг Мессини мендан кучлироқ дединг?"  13 22:23Тозалик инспекторлари МЮ стадиони баҳосини 4дан 2га туширди. Нега?  4 21:18Расман: "Навбаҳор" африкалик футболчини ўз сафига қўшиб олди  14 21:00Ҳисобда акс этмаган — осон ғалаба! "Реал" - "Севилья" учрашуви таҳлили  5 20:41Умтитининг фаолияти хавф остида  5 20:19"Тоттенхэм" ҳужум чизиғини "Вулверхэмптон" вакили билан кучайтирмоқчи  0 19:56Раҳмоналиевнинг агенти футболчининг "Рубин"дан кетиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди  2

Де Брюйне Бурунди терма жамоасида ўйнаши мумкин эди? Аа? Новости

Де Брюйне Бурунди терма жамоасида ўйнаши мумкин эди? Аа?

Параллель оламдан сюжет.

Тушуниш керак бўлган факт: "Манчестер Сити" ва Бельгия терма жамоаси юлдузи Кевин Де Брюйне Бурунди терма жамоаси шарафини ҳимоя қилиши мумкин эди.


Сабаби оддий: Де Брюйненинг онаси Бурундидан

Кевин Гентнинг курорт тумани бўлган Дронгенда туғилган. Онаси Анн Каллан эса Англияга кўчиб келгунга қадар Бурундида улғайган. Анннинг оиласи фуқаролик урушидан қочган. Каллан Бельгияда бўлган пайти Эрвиг Де Брюйне билан танишган.

Айтганча, унинг отаси Кевин бобо ҳалигача Лондон ғарбида яшайди.



Кевин ҳеч қачон ўз авлодлари ҳақида гапирмаган. Аммо, алоқадорлик "Ман Сити" сайтида тасодифан эслатиб ўтилган.

КДБ Бурунди вариантини кўриб чиқмаган, сабаби у Бельгияда иқтидор ҳисобланган. Гарчи ҳаммаси бирдан муваффақиятли кечмаган бўлса ҳам.

Де Брюйне 13 ёш бўлганда унинг қайсарлиги ҳатто мураббийларининг ҳам жонига теккан. У ҳеч қачон эшитмаган, доим барчасини ўз билганича қилган ва шу сабабдан ҳам "Гент"дан кетган. Уни "Брюгге" ва "Андерлехт" ўз сафига чақирган, аммо бельгиялик энг узоқ вариант бўлмиш "Генк"ни танлаган.

Шундай қилиб Кевин уйини тарк этиб мактаб интернатига жойлашди, қўшниларидан узоқда яшади ва ёлғизликда азоб чекди.

Де Брюйне мактабни якунлаганидан сўнг "Генк" билан ҳамкорлик қиладиган оилада яшади. Аммо, уйига таътилга келган Кевин ота-онасидан шундай гапларни эшитди: "Уларга қайта олмайсан. Ортиқ сен улар билан яшашингни хоҳлашмаяпти". Йигитча илк марта иккиюзламачиликка дуч келди, уни жуда оғир ўсмир деб ҳисоблашган.

Кевиннинг ота-онаси у кўчиб ўтиши учун янги оила топишди. Аммо, у ерда бошқа муаммолар бошланди: Де Брюйне ўсди ва мушакларида тез-тез жароҳатлар пайдо бўлди, шу сабаб унга профессионал шартнома беришдан қўрқишди. Аммо, у майдонга қайтганда бир таймнинг ўзида бешта тўп киритди. КДБ тез орада "Генк"нинг бош жамоасига ўтди.


Бурунди терма жамоаси ҳақида нималарни биламиз?

Бурунди терма жамоаси ФИФА рейтингида 139-ўринда. Энг юқори натижа 1993 йилда 96-ўрин бўлган.



Бурунди ҳеч қачон жаҳон чемпионатида бўлмаган, Африка миллатлар кубогида ҳам яқинда дебют қилди: 2019 йилда ҳал қилувчи ўйинда Габон терма жамоаси билан дуранг ўйнаган ҳолда тарихда илк бор саралашдан ўтди. Гуруҳдаги барча ўйинда мағлубиятга учрашди ва гол ура олишмади.

Бурунди терма жамоаси Кот-д'Ивуардаги турнирга йўлланма ола билмади.

Деярли барча футболчилар Африка чемпионатларида ўйнашади. Асосий юлдуз – "Ницца"нинг 25 ёшли таянч ярим ҳимоячиси Юссуф Ндайшими, уни 18 млн еврога баҳолашмоқда. Қачонлардир Кейндан ҳам иқтидорлироқ дея баҳоланган форвард Сайдо Бераино Бурунди терма жамоасида тахминан 20та ўйинда ҳаракат қилган.

Улар Кевин билан Африка кубогига кўпроқ чиқишлари мумкин эди.


Sports.ru сайтидан Алишер Остонов таржимаси

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика