RU

Последние новости

15:59ФИФА Олимпиада ўйинларидаги воқеаларни текшириш учун эксперт тайинлади  0 15:34Тимур Кападзе: "Мисрнинг кучли томонлари ва имкониятларини яхши биламиз"  7 15:12Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди  17 14:59"Манчестер Юнайтед" Уан-Биссакани Дюмфрисга алмаштирмоқчи  4 14:37Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  7 14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  1 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1 13:23"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда  1 12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  1 12:29Расман: "Комо" ироқлик иқтидор билан шартнома имзолади  1 12:04"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"  3 11:39ПСЖ Франция терма жамоаси дарвозабонига қизиқмоқда  2 11:16Хаби Алонсо Арда Гюлерни "Байер"да кўрмоқчи  2 10:50Лапорта: «Барселона» катта трансферларни амалга оширишга тайёр»  3 10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  8

"Де Брёйне - болакай" ёҳуд Моуриньо менсимаган Кевин ва 4 юлдуз Новости

"Де Брёйне - болакай" ёҳуд Моуриньо менсимаган Кевин ва 4 юлдуз

Сўнгги вақтларда Поль Погба ҳамда Жозе Моуриньо ўртасидаги можаролар авж олмоқда.

Мураббий футболчини бошқа жойга қўйиб юборишни ҳам, асосий таркибга қўйишни ҳам хоҳламаяпти. Агарда Погба жамоасини ўзгартирса, албатта бундан-да яхши даражада ўйнай олади, бу эса Моуриньонинг катта хатоси бўлади. Олдин португалиялик мутахассис бундай хатоликларга йўл қўйган. Бунга 5 мисол келтирсак бўлади.

КЕВИН ДЕ БРЁЙНЕ

Айни дамда АПЛнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири 2012 йилда "Челси" таркибида бўлган, бироқ ижарада бошқа клубда ўйнаган. 13/14 йилги мавсумда эса асосий таркибда "Халл"га қарши учрашувда майдонга тушган ва унда голли пас берган. Бироқ Моур уни захирага ўтказиб қўяверди. Бунга у шундай изоҳ билдирган:

"Де Брёйне ҳақида нима дейман? Агарда таркибингизда кетишни хоҳлаётган футболчи бўлса, қарорни тўғри тушуниш керак. Унда биз учун ўйнаш иштиёқи йўқ эди. Агарда у таркибимизда қолганда, "Вольфсбург"даги каби ўйнай олмасди. Шунингдек, уни катта нархга сота олмасдик.

Де Брёйне "Челси"да болакай эди, жуда ёмон машғулот ўтарди".

МУҲАММАД САЛОҲ

Салоҳ бу мавсумда "Ливерпуль" таркибида барча турнирларда 30дан ошиқ гол киритишга эришди. АПЛда гол уриш борасида фақатгина Харри Кейндан ортда қолмоқда. Албатта "Ливерпуль" тайёр футболчини сотиб олди, унинг потенциали "Рома"далигида ҳам юқори эди. Бироқ у ҳам Жозе Моуриньога ёқмаган.

2014 йил январда Салоҳ "Челси" футболчисига айланди. У жамоа билан 5 ярим йиллик шартномага имзо чекди. У яхши ўйнади, бироқ Салоҳнинг рақобатчилари - Эден Азар ва Виллиан яхши жисмоний ҳолатда эди. Шунингдек мураббий чемпион жамоани тезда қуриб олди. Бунда унга Салоҳ керак бўлмади.

Агарда Британия матбуотига ишонадиган бўлсак, Салоҳ захирада ўтирса ҳам ўз навбатини кутган. Эътиборли томони шундаки, Жозе уни ҳар доим ҳам танқид қилавермаган. Унинг ҳолати айни дамдаги Генрих Мхитарянники билан ўхшаш бўлганди. Мураббий мисрлик футболчини чемпион жамоага керакли деб ҳисобламаганди.

ДАВИД ЛУИС

Бразилиялик футболчи янгиланган ПСЖнинг омади бўлди, кейинчалик у Антонио Контенинг "Челси"сига қайтди. Бунинг барчаси Моуриньо эрасидан кейин бўлиб ўтди. 2014 йилнинг ёзида Жозе кутилмаганда ҳимоячини Париж суперклубига сотиб юборишга аҳд қилди. Луиснинг имкониятлари жуда яхши эди, бироқ мураббий буни ҳисобга олмади.

"Моуриньо - сиз учун мухим мураббий, бироқ мен учун эмас.

Фақатгина менга эмас, кўпчилик уни ёқтирмайди, сабаби у жуда оптимист. Мухлислар ҳимоячини ҳар доим пессимист бўлишини исташади. Мен эса ҳар доим позитив бўлишни хоҳлайман. Ҳар доим ўзимни хурсанд қилувчи фикрлар ҳақида ўйлайман", - деди бразилиялик футболчи.

ЛЕОНАРДО БОНУЧЧИ

Айни дамда "Милан"нинг сардори фаолиятининг энг яхши онларини "Ювентус" таркибида ўтказган. У ерда ёш ҳимоячилар учун ҳақиқий тажриба мактабини ўтаган. Бироқ ҳамма ҳам Леонинг Жозе билан мунозарада бўлганини эслай олмайди. Португалиялик мутахассис "Интер"ни бошқарган вақтида Леонинг иштиёқидан фойдаланишни истамаган. 2009 йилда италиялик футболчининг "Женоа" таркибига кўчиб ўтишига рози бўлган. Моуриньо қўл остида ёш Лео бирорта учрашувда майдонга тушмаган. Албатта, ўша вақтларда афсонавий "Интер"да унинг қиладиган иши ҳам йўқ эди, бироқ Жозе Леога имконият беришни истамаган ҳам.

ХУАН МАТА

Жозе Моуриньо "Челси"га қайтгунча Мата жамоанинг энг яхши футболчиси эди. Икки марта у "Челси" таркибида ойнинг энг яхши футболчиси бўлганди, ҳаттоки йил рамзий термасига ҳам киритилганди. Бироқ ўша пайтда "Челси" чемпионлик учун кураша олмасди. 2013/14 йил мавсумга бориб барчаси ўзгарди. Португалиялик мутахассисга испаниялик футболчининг ўйини ёқмади. Унинг ўрнига Оскарни маъқул кўрди.

2014 йилда Хуан "Юнайтед" таркибига ўтди. Мата МЮда яна энг яхши ўйинларини намойиш этишни бошлади ва тез орада Жозе ҳам "Олд Траффорд" эгаси устозига айланди. Қизиғи, Мата Жозенинг илк мавсумида кам гол урган "Юнайтед"нинг асосий етакчисига айланди.

Миржалол Норматов таржима қилди

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика