RU

Последние новости

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  6 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

Даврон Каримқулов: “Обод”га қарши ўйин осон бўлмайди" Новости

Даврон Каримқулов: “Обод”га қарши ўйин осон бўлмайди"

Мамлакат чемпионатининг 5-турида Бекободнинг “Металлург” жамоаси ўз майдонида олий лига дебютанти “Обод” жамоасини қабул қилади.

Мазкур жамоалар чемпионатга тайёргарлик жараёнида икки марта назорат учрашувида куч синашишган ҳамда уларнинг иккаласида ҳам пойтахтликлар зафар қучишганди. Бўлажак учрашув арафасида биз “Металлург” футбол клубининг тажрибали ҳимоячиларидан бири Даврон Каримқуловга юзландик ва унинг ўйин ҳақидаги фикрларини билишга қизиқдик:

- Қаторасига учта учрашувда ғалаба қозониб, мавсумни жуда муваффақиятли бошлагандик. Олмалиқда кечган 4-тур учрашувини ҳам ёмон бошламадик. Танаффусгача ўз дарвозамиз даҳлсизлигини сақлаб қолишдан ташқари, бир қатор голлик вазиятларни ҳам яратдик. Афсуски, шу куни омад биз томонда бўлмади. Акс ҳолда тўпурар ҳужумчимиз Зоҳид Абдуллаев, тезкор ярим ҳимоячилар Мурод Тошматов, Саид Абдужабборов, Жавоҳир Эсонқулов, кучли зарбалари билан Умид Хонимқуловни доимий равишда ҳушёрликда ушлаб турган Дилмурод Каримовлар имкониятларидан унумли фойдаланганида эҳтимол юз фоизлик натижани қайд этиб турган бўлармидик. Шунингдек, мазкур учрашувда ўзининг оптимал формасини тиклаб бораётган Жаҳонгир Абдумўминов ҳамда Дониёр Одиловларнинг майдонга тушмаганлиги ҳам ўз сўзини айтди. Назаримда, иккинчи таймда мезбонларнинг бир киши кам бўлиб қолиши ҳам бизга салбий таъсир кўрсатди.

Ўйиндан кейин мураббийлар штаби, барча футболчилар иштирокида тезкор йиғин ўтказилди ва мазкур мағлубият сабаблари муҳокама этилди. Йўл қўйилган камчиликлар, нуқсонлар жиддий танқид остига олинди. Кейинги ўйинларда бундай хатоларни такрорламаслик чора-тадбирлари ишлаб чиқилди. Навбатдаги тур учрашувини ўз уйимизда, олий лига дебютанти – “Обод” жамоасига қарши ўтказамиз. Кучлилар сафида янги жамоа бўлишига қарамасдан “Обод” шижоатли ўйинлари билан ҳаммани лол қолдираяпти. Ўз майдонидаги иккита учрашувда олий лиганинг кучли клубларидан – “Бухоро” ва “Қизилқум”дан очко тортиб олди. Навоийликлар билан ўйинда ҳатто ғалабага яқин ҳам туришганди. Сафар ўйинларида ҳам пойтахтликлар мухлисларда илиқ таассурот қолдиришди. Шундай экан, “Обод”га қарши ўйин биз учун ҳам осон бўлмайди. Енгил ўйинни кутмаяпмиз ва шунга яраша тайёргарлик кўряпмиз. Олмалиқдаги мағлубиятни унутиб, янги куч билан, ғайрат шижоат билан майдонга тушмоқчимиз. Барча ўйинчиларимиз мазкур учрашувда ҳам чиройли, сермаҳсул ўйинимиз билан мухлисларимизни хурсанд этишга чоғланишган, дейди Даврон Каримқулов.



Эслатиб ўтамиз, Бекободда ўтадиган “Металлург” – “Обод” учрашувини пойтахтлик Олим Толибжонов бошқариб боради. Унга қанотларда наманганлик Расулжон Фозилов ҳамда Мўминжон Мажидовлар ёрдам беришади. Заҳирадаги ҳакам Дилшод Каримов. Ҳакамлар фаолиятини мазкур учрашувда Олег Рубаков кузатиб борса, ПФЛдан вакил сифатида мусобақаларни ўтказиш бўлими ходими Роман Черников иштирок этади.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, Олим Толибжонов ўтган мавсум “Металлург” иштирокидаги 3 та ўйинни бошқарганди. Бекободликлар мазкур ўйинларнинг барчасини сафарда ўтказишган ва улардан иккитасида дуранг ўйнашган (5-тур, “Сўғдиёна” – 0:0, 29-тур, “Қизилқум” – 1:1), битта ўйинда эса имкониятни бой беришганди (23-тур, “Пахтакор” – 3:2).

 
16 апрель (шанба)
«Металлург» (Бекобод) – «Обод» (Тошкент)
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: О. Рубаков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика