RU

Последние новости

13:03Винисиус "Реал"дан кетадими? АПЛ клубининг қизиқиши ортиб бормоқда  0 12:32Эшитдик-да! "Навбаҳор" тез орада янги мураббийни таништиради  20 12:16"Локомотив" собиқ футболчисини ортга қайтарадими?  1 11:35"Навбаҳор" футболчисига бир қатор жамоалар қизиқмоқда  2 10:512026 йилги U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум  12 09:43Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  14 09:17ОКМК етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  18 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  1 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  7 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  59 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  10 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  33

Даврон Ҳошимов: “Ўйлашимча, адолатли ҳисоб қайд этилди” Новости

Даврон Ҳошимов: “Ўйлашимча, адолатли ҳисоб қайд этилди”

Суперлиганинг 23-туридан ўрин олган “Машъал” – “Навбаҳор” (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар ҳимоячиси Даврон Ҳошимовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

Айтиш керакки, Ҳошимов учрашувнинг сўнгги дақиқаларида иккирнчи сариқ карточкасини олиб, майдонни барвақт тарк этди.

- “Машъал”га қарши ўйиндан кейиндан олган таассуротларингиз қандай?


“Жуда қийин ўйин бўлди. Чунки “Машъал” турнир жадвалидаги ўрнидан келиб чиққан ҳолда бизга етарлича қаршилик кўрсатаришини тахмин қилгандик. Муборакдаги баҳсда ғалаба қозониб, турнир жадвалидагҳолатини яхшилаб олишни режалаштирганди. Биз ҳам ғалаба учун боргандик. Ўйлашимча, дуранг адолатли ҳисоб бўлди.

- Сизнингча, “Навбаҳор”нинг ғалаба қозона олмаганига нима сабаб бўлди?


“Юқорида айтганимдек, Муборакга ғалаба қозонишни мақсад қилган ҳолда ташриф буюргандик. Ўз навбатида “Машъал” ҳимояда беш киши бўлиб ҳаракат қилди. Қолаверса, жуда тартибли ўйин кўрсатди. Жорий мавсумда “Навбаҳор” меҳмондаги баҳсларда ғалаба қозониши қийин бўлмоқда. Шу томонлари бизнинг ғалаба қозона олмаганимизга сабаб бўлди.




- Сўнгги дақиқаларда майдонни барвақт тарк этдингиз. Ўша вазиятда нима бўлди?


“Майдондан четлатилган вазият борасида гапирсам, ўша вақтда рақиб ҳужумини тўхтатиб қолдим. Бўлмасам, вазият жиддий тус олиши мумкин эди. Гол ўтказиб юбормаслик учун ҳам рақибга нисбатан қўполроқ ҳаракат қилдим.

- Жамоангиз ўз олдига қўйган вазифасини бажара олдими?


“Навбаҳор” мавсум бошида юқори ўринларнинг бирини қўлга киритиш ва халқаро майдонга йўлланма олиш вазифаси қўйилганди. Афсуски, натижаларимизда ижобийлик етишмагани туфайли керагидан кўп очколарни қўлдан чиқардик. Эндиликдаги мақсадимиз олдимизда турган учта баҳсда ғалаба қозонишимиз ва мухлисларимизни хурсанд қилмоқчимиз.

Рейтинг: -2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика