RU

Последние новости

23:18Рўзиқул Бердиев: "Насаф" ҳозир шу даражага етди-ки, дуранг ҳам ранжитяпти"  1 23:05Суперлига. ОКМКда камбек, "Пахтакор" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди  0 22:58А Серия. "Ювентус" Римда 90+6-дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  13 22:40"Барселона" вингери: "Флик жамоани қандай қилиб бирлаштириш ва салоҳиятимизни очишни билади"  0 22:11Суперлига. Бир неча етакчисиз майдонга тушган "Пахтакор" "Бухоро"ни тор-мор этди  55 21:43Баҳром Ҳайдаров: "30 сонияда барчаси ўзгариб кетди"  2 21:26Миржалол Қосимов: "Иродали ғалабаларнинг сири йўқ"  10 21:03АПЛ. "Манчестер Сити" энг сўнгги ўриндаги жамоани мағлуб қила олмади  23 20:57Суперлига. Очиқ ва ёрқин футбол намойиш этилган ўйинда "Насаф" "Бунёдкор" билан муроса кўчасини танлади  46 20:03Суперлига. ОКМК навбатдаги камбекни Қўқонда амалга оширди  62 19:42"Барселона" Япония ва Кореяда мавсумолди турне ўтказади  2 19:20"Манчестер Юнайтед" ЕЧЛнинг энг яхши дарвозабонларидан бирини нишонга олди  2 18:56Осиё Кубоги. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси Хитойга имкониятни бой берди  3 18:45"Эл Класико" трансляцияси устида 500 дан ортиқ мутахассис ишлайди  8 18:30"Нефтчи" "Андижон"ни ишончли ҳисобда ютган дербидан ГАЛЕРЕЯ  3

Даврон Файзиев: “Йирик ғалабага эришган бўлсак ҳам футболчиларимнинг ҳаракати менга ёқмади” Новости

Даврон Файзиев: “Йирик ғалабага эришган бўлсак ҳам футболчиларимнинг ҳаракати менга ёқмади”

Олий лиганинг 9-турида “Сўғдиёна” ўз майдонида Муборакнинг “Машъал” жамоасини қабул қилди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўйиндан сўнг мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Натижани ҳисобга олмаса ўйиндан қониққаним йўқ. Муҳими натижа ва ишончли ғалабани қўлга киритдик. Бугунги ўйинда мени фақат натижа қониқтирди. Футболчиларнинг ҳаракати менга ёқмади. Тўғри натижа муҳим, футбол муҳлислар учун ўйналади, лекин мураббий учун ўйин мухимроқ. Чиройли ўйин кўрсата олмаганимиз учун мухлислардан узр сўрайман.

“Олмалиқ”, “Обод”,  “Нефтчи” билан уйда ўйнаган бўлсак, бугун энг ёмон ўйинни кўрсатдик. Олдинда муҳим учрашувлар турибди. Бизнинг асосий уч ҳимоячимиз бири четлатилган, бири жароҳат олган. Бири бугун тўртинчи сариқ карточкасини олди. Бу биздаги камчилик. Бу баҳона ёки сабаб эмас. Мураббий учун бу оғир. Уларни ўрнини тўлдириш оғир бўлади. Биз ўз устимизда ишлашда давом этамиз. Мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман, – дейди Файзиев.

“Сўғдиёна” матбуот хизмати


Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика