RU

Последние новости

22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  1 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 22:10ЖЧ-2026га қуръа ташланмоқда  51 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  5 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  16 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  4 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  76

Даврон Файзиев: “Танаффусда шогирдларимга чемпионни ютсак, биз чемпионмиз деб айтдим” Новости

Даврон Файзиев: “Танаффусда шогирдларимга чемпионни ютсак, биз чемпионмиз деб айтдим”

“Динамо” – “Локомотив” (2:1) учрашувидан кейин самарқандликлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Авваламбор, барчани ажойиб ғалаба билан табриклайман! Бугун ўйиндаги “айбдор” “Динамо” футболчиларидир. Улар майдонда борларини беришди. Ўйиндан олдин матбуотда ушбу баҳсга доир қизиқарли маълумотлар чиққан эди. “Локомотив” 11 сериялик мағлубиятсиз ўйин ўтказаётгани, “Динамо” эса Самарқандда мағлуб бўлмаётгани ҳақида. Очиғи ўзим фақат дурангларни санаб, уйимизда бу йил умуман мағлуб бўлмаганимизга эътибор бермаган эканман. Худога шукур, бугун ҳам Самарқанд аҳли, раҳбарларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. Иштиёқ, ишонч бизда кучли эди. Бугун 12-ўйинчи бўлмиш самарқандлик мухлислар бизга катта куч беришди. Ютуғимизда барчанинг ҳиссаси катта бўлди. Охирги ўйинлардаги қатор 2:2 дуранглардан кейин ўйин якунигача шу ҳисобдан қўрқиб тургандим, шукурки ғалаба қозондик. Бугунги ғалаба Самарқанд халқиники! Кейинги кубок ва “Бунёдкор”га қарши баҳсда ҳам мухлисларимиз шундай қўллаб-қувватлашса, насиб қилса ишончларини оқлашга интиламиз.

- Бугунги ўйин қаҳрамони Қадамбой Нурметов ҳақида икки оғиз фикр билдирсангиз...

- Ҳужумчининг вазифаси гол уриш, Қадамбой бугун шу ишни қилди. Бугун қаҳрамон мен учун, битта эмас, майдондаги 11 та футболчи ва бутун жамоани қаҳрамон деб биламан. Айтайлик, дарвозабонимиз Ботирали ҳам бизни муқаррар голлардан сақлади, Жасур Азимов кўп ҳаракат қилди, майдон маркази ва ҳимояда ҳам ёмон ўйнамадик – умуман бугун майдондаги барча футболчилари қаҳрамон бўлишди.

- Жасур Азимов марказда жуда яхши ўйнайди, аммо уни чап қанотда ўйнатаяпсиз. Бу мажбурий қарорми?

- Жасурни статистикасига эътибор берсангиз, у аввал асосан чап қанотда ўйнаган. Биз учун чап қанот оғриқли нуқта. Шу боис уни Азимовга ишонаяпман. Қўқонда ҳам, бугун ҳам Азимов бу қанотда ёмон ҳаракат қилмаяпти. Натижа бераётган экан, уни шу ерда ўйнатавераман.

- Жиддий жароҳат олган Дамир Темиров ҳақида маълумот борми?
- Ҳозиргина маълумот беришди, Дамир шифохонадан қайтиб келди. Қўли озгина ўз жойидан силжиган. Бу жиддий жароҳат эмас, насиб қилса у кейинги ўйинларда бизга ёрдам бера олади.

- Даврон ака, “Сўғдиёна”да ҳам, “Динамо”да ҳам номдор бўлмаган, хусусан Про-Лига учун тайёрланган жамоа билан тўп суриб, чемпионни ютадиган даражага олиб чиқдингиз. Бугун жамоа танаффусдан кейин ўзига ишониб майдонга тушди. Танаффусда йигитларга нима дедингиз?
- Тўғриси яширадиган нарса йўқ, футболчиларни руҳлантирдим. Ўйиндан олдин ҳам, бугун танаффусда ҳам “Динамо” футболчиларига “Бугун “Локомотив”ни мағлуб этсаларинг, улардан титулни олиб қўйган ҳисобланасилар, яъни чемпионни ютсак, биз чемпионмиз” дея таъкидладим. “Сўғдиёна” ҳам менинг бир бўлагим, доим юрагимда қолади, аммо бугун бор эътиборим “Динамо” билан бирга.

- Сешанба куни Кубок ўйинида ҳам асосий таркиб тушадими?
- Мен учун асосий таркиб 27 нафар футболчидан иборат жамоадир. Кубокда ҳам, чемпионат ўйинида ҳам ушбу таркибни тенг тақсимлаб, улардан фойдаланаман.


Усмон Ибодов ёзиб олди.

Рейтинг: +37   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика