RU

Последние новости

23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 0:0 (матнли трансляция)  30 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  124 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1

Даврон Файзиев: “Шошилмаслик керак” Новости

Даврон Файзиев: “Шошилмаслик керак”

Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал “Динамо” – “Қизилқум” (0:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев ўйин борасида фикрларини билдирди.

“Бугун гувоҳи бўлганингиздек майдонда деярли тенгкураш кечган бўлсада, ўз хатоларимиз эвазига мағлубиятга учрадик. Айниқса, тезкор голлар барча режаларимизни бузди. Бу эса футболчиларга ўз таъсирини кўрсатди. Рақиб жамоа сўнгги турда Тошкент ва Қўқонда муваффақиятли тўп сурганди. “Қизилқум” айни кўтарилиш жараёнида. Бундай пайтда жамоа ҳар қандай рақибни янчиши мумкин. Уларнинг таркиби маҳорат ва тажриба бобида биздан устун эканлигини кўриниб қолди.

Шунга қарамай, афсуски бу сафар ҳам яратилган вазиятлардан фойдаланиш бобида анча оқсадик. Рақиблар эса ҳар қандай хатомиздан жуда унумли фойдаланишмоқда.

Иккинчи даврада таркибимизни кучайтиришни режалаштирганман. Сабаби, мақсадимиз учун таркибда ўзгаришлар қилиниши шарт.

“Динамо”да ҳали имконият бор. Агар имконият йўқ, мен буни уддалай олмайман деб ўйлаганимда Самарқандга келиб “Динамо”да иш бошламасдим. Хулоса қилишга шошилмаслик керак. Жўжани кузда санаймиз” – дейди “Динамо” бош мураббийи Даврон Файзиев.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика