RU

Последние новости

18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  6 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  0 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  0 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  2 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  34 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1 13:17"Манчестер Юнайтед" Роналдунинг "Ал Насср" жамоасига қарши ўйнамоқчи  3

Даврон Файзиев: "Ўйин сўнггидаги хато туфайли гол ўтказиб юбордик" Новости

Даврон Файзиев: "Ўйин сўнггидаги хато туфайли гол ўтказиб юбордик"

"Сўғдиёна" бош мураббийи Даврон Файзиев "Металлург"га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Авваламбор барчани футбол байрами бошлангани билан табриклайман. Ўйин асабий тарзда ўтди. Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. Омад кучлиларга кулиб боқади деган гап бор. Бугун айнан рақибнинг омади келди деб ўйлайман.

Ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. Бекободликларни яхши шаклланган жамоа эканлигини барча билади. 10 киши бўлиб қолганимизга қарамасдан, очиқ футбол намойиш этдик. Ҳисобни тенглаштиришга ҳам муваффақ бўлдик. Лекин, ўйин сўнггидаги хато туфайли гол ўтказиб юбордик. Рақибни биринчи ғалабаси билан табриклайман.

Футбол шуниси билан қизиқ. Шуни ҳам таъкидлаб ўтишни истардимки, ҳакамлар бироз эътиборлироқ бўлишганида бир киши кам бўлиб қолмасдик. У вазиятда қўпол ўйин содир этилмаганди. Бу баҳона эмас. Бўлар иш бўлди. Олдимизда қийин ўйинлар кутиб турибди. Тайёрланишда давом этамиз, ўз майдонимиздаги кейинги ўйинда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Ўтган йилги билан солиштирганда клуб раҳбарияти, вилоят ҳокимлиги жамоа учун шароитларни яратиб бермоқда.

Янги футболчилар? Қишги йиғинларда ўзларини яхши кўрсатишди. Фақат, жамоага тезроқ мослашиб кетишса яхши бўларди. Албатта, ўртоқлик ўйини ҳамда расмий ўйинни фарқи бор. Ўйлайманки, йигитлар ҳали ўз ўйинларини кўрсата оладилар. Жиямуродов эса универсал футболчи ҳисобланади.

Таваккал қилишимизга тўғри келди. 1:0 дан сўнг олдинга бордик. Ёки дуранг ёки иккинчи голни ўтказиб юборишимиз мумкин эди. Лекин, ўйин сўнггидаги ёш болаларча хато бизга қимматга тушди", - дея ўз фикрларига якун ясади "Сўғдиёна" мураббийи Даврон Файзиев.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика