Даврон Файзиев: "Олмалиқда қарши ҳужумлар қурбонига айландик"
14 сен 2019 20:55
Новости
Даврон Файзиев: "Олмалиқда қарши ҳужумлар қурбонига айландик"
"Жадвалда ёнма-ён турган икки жамоа ўртасидаги баҳс гувоҳига айландик. Биз яна ўз хатолармиз туфайли жазоландик. Бугун қарши ҳужумлар қурбонига айландик десак тўғрироқ бўлади. Масалан, Григалашвилига ўхшаган футболчи бизнинг жамоада йўқ.
Иккинчи даврани кетма-кет олтита мағлубият билан бошладик. Айни пайтда мени ўрнимда бўлишни ҳеч ким хоҳламаса керак. Қийин вазиятдан чиқишга ҳаракат қиламиз.
Сен урмасанг сенга уришади, бу футболнинг қоидаси. АГМКни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман.
АГМКнинг қарши ҳужумларидан эҳтиёт бўлишимиз кераклигини айтгандим. Биринчи гол ўтказиб юборганимиздан кейин йигитлар футбол ўйнашни бошлашди. Биринчи таймнинг ўзида биз мезбонлардан кўпроқ ҳужум ташкил қилдик, иккинч таймда ҳам биз ҳужумга ўтдик, аммо голни АГМК урди", - дейди Даврон Файзиев.
Комментарии