RU

Последние новости

09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  0 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  3 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  2 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  7 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  10 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  34 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  3 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  3 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  13 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  4

Даврон Файзиев: “Динамо” Лига Кубогида финалгача боришга интилади” Новости

Даврон Файзиев: “Динамо” Лига Кубогида финалгача боришга интилади”

Ўзбекистон Лига Кубоги 1-тури доирасидаги “Динамо” – “Сурхон” (5:0) учрашувидан кейин самарқандликлар бош мураббийи Даврон Файзиев ўйин ҳақида фикр билдирди.

- Янги турнир саналмиш Лига Кубогини ажойиб тарзда бошладик. Билишимча, янги турнир савияси янада оширилади. Бугун мухлисларга ёқадиган чиройли ўйин ўтказдик. Якунда йирик ҳисобда зафар қучишга муваффақ бўлдик. Энди келаси учрашувларга ҳам худди бугунгидек жиддий ҳозирлик кўришга ва шундай ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз.

Лига Кубогидаги вазифамиз ҳақида гапирадиган бўлсам, ушбу мусобақада олдимизга қўйган мақсадимиз – Лига кубоги мусобақаси финалига қадар етиб бориш. Баъзи жамоалар балким кубок беллашувларидан кўра ички чемпионатда яхшироқ иштирок этишни кўзлар. Биз эса ўзимиз иштирок этадиган ҳар учала турнирда ҳам муносиб қатнашишга ва Самарқанд аҳлини хурсанд этишга бел боғлаганмиз.

Очиғини айтаман, бугун майдонга ўйин амалиёти камроқ бўлган таркибимизни туширгандим. Аммо бу таркибимиз ҳам кўрсатмаларни ажойиб тарзда бажариб, барча футболчиларимиз жуда яхши ўйин намойиш этди. Шахсан ўзим бош мураббий сифатида Суперлиганинг навбатдаги турлари, жумладан “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўйинда қайси футболчиларни асосий таркибга киритиш борасида жиддий ва ёқимли бошоғриққа дуч келаман. Сабаби бугунги таркибимиз ҳам юқори даражада ўйин намойиш этди. Қўл остимдаги 27 нафар футболчи ҳам асосий таркибга муносиб бўлмоқда. Бугун йигитлар синовдан жуда яхши ўтишди.

Чиндан ҳам бундай йирик ҳисобли ғалабани кутмагандим. Икки жамоа ҳам захира таркибида ўйнади демаган бўлардим. Чунки, икки жамоада ҳам ўйинда асосий таркиб футболчилари ҳам тушишди. “Сурхон” таркибини оладиган бўлсак. Саломов, Станоевич, Бубанья, Омоновдан ташқари қолган футболчилар асосий таркибда тўп суриб келган йигитлар эди. Бугунги натижа кўрсатдики, футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

Йигитларимиз иштиёқидан жуда хурсандман. Аминманки, биз мана шундай шижоат ва иштиёқни сақлаб қолсак, кўзлаган мақсадларимизга ета оламиз. Чемпионат билан бирга, Ўзбекистон Лига кубоги ва Ўзбекистон Кубогида имконқадар марра чўққисигача етиб бориш.

Усмон Ибодов ёзиб олди.

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика