RU

Последние новости

09:16"Барселона" жамоаси АҚШдаги ўйини бекор қилингани бўйича баёнот билан чиқди  0 08:48Артета кечаги йирик ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  0 08:22Футзал. Ўсмирларимиз III Осиё ёшлар ўйинларида иштирок этиш учун жўнаб кетди. Гуруҳда кимларга қарши баҳс олиб боришимиз маълум  0 08:00Элит ОЧЛ. "Шабаб Ал Аҳли" - "Насаф" 4:1  1 07:55Sofascore. Йирик ҳисобда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари қандай баҳоларга лойиқ кўрилди?  7 07:26ОЧЛ 2. Бугун "Андижон"га мухлислик қиламиз  4 02:05ЕЧЛ. ПСЖ "Байер"га 7 та, ПСВ "Наполи"га 6 та гол урди. "Ньюкасл" "Бенфика"ни йирик ҳисобда таслим этди  16 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вильярреал"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов бу учрашувда иштирок этмади  5 01:55ЕЧЛ. "Арсенал" Лондонда "Атлетико"ни йирик ҳисобда таслим этди  13 01:38Расман: "Барса" ва "Вильярреал"нинг Майамидаги ўйини бекор қилинди  5 00:45Рўзиқул Бердиев: "Ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам режаларимиз ўхшамади"  29 00:17Куртуа: "Ҳакамлар "Реал"га ёрдам берганини ҳеч қачон кўрмаганман"  33 23:40ЕЧЛ. "Барселона" "Эл Класико"дан аввал "Олимпиакос"ни йирик ҳисобда таслим этди  54 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди  261 22:37"Реал" КОНКАКАФга Ла Лига ўйинини ўтказишга рухсат бермасликни сўраб мурожаат қилди  2

Даврон Файзиев: “Динамо” футболчилари терма жамоадан таклиф олишди, бу йигитларга мотивция беради” Новости

Даврон Файзиев: “Динамо” футболчилари терма жамоадан таклиф олишди, бу йигитларга мотивция беради”

“Динамо” – “Қизилқум” (2-2) учрашувидан сўнг самарқандликлар бош мураббийи Даврон Файзиев матбуот анжуманида журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

- Бугун ҳам мухлисларга ёқадиган жанговар ўйин бўлди. Лекин мураббийлар учун жуда асабий баҳс гувоҳига айландик. «Қизилқум»да тажрибали футболчилар борлиги сабаб улар бизни хатоларимиз сабаб жазолашди. Рақибларимизнинг олдинги ўйинларини таҳлил қилиб, очиғини айтаман, «Қизилқум» бундай ўйин кўрсатишини умуман кутмагандим. Футболчиларим ирода кўрсатганларидан хурсанд бўлдим. Аммо, ҳимоя чизиғида оддий хатолар эвазига голлар ўтказиб юбордик. Бугун ҳимоячиларимиз – Ҳамроев, Ўринов, Аъламхонов, Лоқаевлар ўз даражасида ўйин кўрсатишмади. Жамоа юқорида бўлишни хоҳласа, ҳимояда «0»га ўйнашга интилиши керак. Ютишимиз шарт бўлган баҳсда очко йўқотдик. Таққослайдиган бўлсак, шу футболчиларимиз билан «Бухоро»да ҳимояда анча яхши ўйнадик.

Қувонтираётган жиҳат биз машғулотларда пухта ўйланган комбинацияларимиз эвазига голлар ураяпмиз, аммо рақиблар оддий хатоларимиздан фойдаланишмоқда. Рақибнинг голлари ҳақида гапирадиган бўлсам, Саноев гол урган вазиятда учта ҳимоячимиз бошқа ерда юрганди. Мен ҳам ҳимоячи бўлганман ва бу ҳолатни учун қўпол хато деб биламан. Биз ўз меҳнатимиз қадрига етишимиз шарт. Рақиб футболчиси дарвозабонимизни шунчаки ўққа тутаётганида ҳимоячиларимиз бунга имконият бераётганликларини жуда қўпол хато деб ҳисоблайман.

Биз ўтган турда илк марта Бухорода кечки пайтда, чироқлар остида ўйнагандик. Бу нарса мени хавотирга ҳам солганди, чунки биз чироқлар остида машғулот ўтказмагандик. Ҳомийларимиз “Филипс” ёритгичларини Самарқандга олиб келишган ва уларни тез орада ўрнатишади. Кейин биз ҳам ўйинларимизни кечги вақтга белгилай оламиз. Бу нафақат биз, мухлислар учун ҳам жуда қулай бўларди. Бу ишлар шахсан вилоятимиз ҳокими назоратига олинган. Яна озроқ сабр қилсак, Самарқандда ҳам ўйинлар кечки пайтда, қулай вақтда ўтарди.

Чинданам, дарвозабонимиз Ботирали Эргашев бугун яхши ўйин кўрсатди. У иккита 100 фоизли вазиятда жамоамизни қутқарди. Дарвозабонимиз энди миллий терма жамоага чақирилган ва ўртоқлик ўйинларида бош жамоа ихтиёрида бўлади. У Туркия, КХДР, Сурияга қарши ўртоқлик ўйинларида бош жамоа сафида бўлади. Шоҳрух Абдураҳмонов эса олимпия жамоасидан чақирув олган. Жасур Азимов ва Ҳакимхон Аъламхоновлар миллий жамоанинг кенгайтирилган таркибига киритилганини айтишим мумкин. Албатта, “Динамо” футболчиларининг Ўзбекистон миллий терма жамоасидан таклиф олишлари бутун жамоага мотивация беради. Яхши ўйнашда давом этишса, улар ҳам чақирув олишларига ишонишади.


Усмон Ибодов ёзиб олди.

Рейтинг: +24   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика