RU

Последние новости

12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  0 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  1 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  0 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  20 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Албанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  4 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  6 07:41Фабрицио Романо: "Ал Иттиҳод"нинг янги бош мураббийи маълум  0 01:57Ўзбекистон терма жамоаси янги мураббий қўл остида илк машғулотини ўтказди  25 00:49Мбаппе жароҳат сабаб Франция терма жамоаси билан машғулот ўтказмади  3 00:18Рональд Куман Натан Аке "Ман Сити"ни тарк этиши лозимлигини айтди  0

Даврон Файзиев: "Давралар оралиғидаги назорат ўйинида "Навбаҳор"ни осонлик билан ютиб қўйгандик" Новости

Даврон Файзиев: "Давралар оралиғидаги назорат ўйинида "Навбаҳор"ни осонлик билан ютиб қўйгандик"

"Сўғдиёна" - "Навбаҳор" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Даврон Файзиев ўз фикрларини билдирди.

Учрашув чиройли ва қизиқарли тарзда ўтди. Баҳс давомида гол уриш учун жамоамизда рақибга қараганда кўпроқ имкониятлар бўлди. Шунга қарамай бундай ўйинда ютқазиб қўйишимиз ҳам ҳеч гап эмасди. Футболда сен урмасанг, сенга уришади деган гап бор. Бугун айнан шу  ҳол рўй бериши мумкин эди. Бундай ҳолатни қандай баҳолашга ҳайронман. Ҳозирда яратган вазиятларимиздан ҳужумчила у ёқда турсин ҳимоячилар ҳам гол ура олшса керак деб ўйлайман.

Кеча ва бугун ўйиндан олдин футболчиларимизга кўрсатма бера туриб бир жиҳатга эътибор қаратишларини сўрадим. Яъни кеча"Андижон" футболчилари "Қўқон-1912" жамоаси билан ўйиндан олдин ютуқ чўнтагимизда деб ўйлашгани сабабли якунда рақибга имкониятни бой бериб қўйишди. Шунга ўхшаш воқеа такрорланмаслигини биринчи навбатда таъкидлаб ўтгандим.

Рақибни менсимаслик фикри туғилмаслиги учун бу гапларни айтгандим. Давралар оралиғидаги назорат ўйинида "Навбаҳор"ни осонлик билан ютиб қўйгандик. Йигитлардан ўша ғалабани унутган ҳолда учрашувга  жиддийроқ ёндошишларин истанандим. Футболчиларимиз биринчи бўлимда устунликка эришганларидан кейин осон ғалаба қозонар эканмиз деган ҳаёлга ҳам боришгани сезилди. Якунда ғалабани қўлга киртганимиздан хурсандман.

Ўйингоҳда ҳар икки жамоани қўллаб турган мухлисларга алоҳида раҳмат айтган бўлардим. Улар бугун яхшигина ўйинни гувоҳига айланишди. Келгусида ҳам суюкли жамоаларини муносиб тарзда қўллаб қувватлашларини тилаб қоламан. "Навбаҳор" жамоаси ҳақида гап кетганида, уларни бугун илиқ таассурот қолдирганликларини эътироф этган бўлардим. Агарда давралар оралиғидаги назорат ўйини билан солиштирадиган бўлсак, наманганликлар яхшироқ тарзда тўп суришди. Меҳмонда ҳаракат қилган жамоа сифатида яхши таассурот уйғотишди, - дейди Файзиев.


"Сўғдиёна" матбуот хизмати

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика