RU

Последние новости

23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  8 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 23:04"Кальяри" — "Интер". Таркиблар маълум  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  179 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2 20:09Аморим: "Юнайтед" ғалаба қозонишни истайди, бироқ..."  8 19:57Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  12 19:35"Барселона" дарвозабони операция қилинди  0 19:16МЮ Аморим қўл остида жуда ёмон натижалар қайд этмоқда  8 18:59Расман: "Вест Хэм"нинг янги бош мураббийи эълон қилинди  3 18:28АПЛ. Фернандеш пенальтидан гол ура олмаган ўйинда "Манчестер Юнайтед" мағлуб бўлди  44 17:52Усмон Дембеле: "Барселона"да кўп жароҳат олардим. Ҳозир танам профессионаллашди"  0

Даврон Файзиев: “Бизга омад етишмаяпти” Новости

Даврон Файзиев: “Бизга омад етишмаяпти”

“Сўғдиёна” – “Нефтчи” учрашувидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев қатнашди.

– Барча гувоҳ бўлди – бугун жуда қизиқарли ўйин бўлди. Лекин натижа бизнинг фойдамизга ишламади. Биз сўнгги турлардаги учрашувларимиздан сўнг ўзимизга бўлган ишончни қайтараётган эдик. Мухлислар биздан албатта чиройли ўйин ва ғалаба кутишаётган эди. Бугунги натижа учун улардан узр сўрайман.

Бизнинг оғир кунларимизда ҳам, хурсандчилик кунларимизда ҳам тинмай қўллаб-қувватлаб туришаётганликлари учун мухлисларга раҳмат айтаман. Уларни ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз. Ўйин ҳақида тўхталадиган бўлсам, ўйин биринчи тўп киритилгунга қадар давом этди. Агар биз биринчи бўлиб тўп киритганимизда биз ғалаб қозонардик.

Умумий томонлама олиб қаралганда бугунги ўйин дуррангга мос эди. Ташкиллаштирган кўплаб хавфли вазиятларимизда сўнгги зарбани берадиган футболчи топилмади. Турнир жадвалининг пастки қисмида жуда қизғин кураш кетаяпти. Бу курашда олдиндан қўл кўтариш бўлмайди. Кўп учрашувларда етарлича 100 фоиз голга тортадиган вазиятлар яратаяпмиз. Уларни голга айлантиришда маҳорат ва омад етишмаяпти. Омад ҳам ўз-ўзидан келавермайди. Омад келиши учун тинмай меҳнат қилиш лозим. Омадни ўз томонимизга оғдириш йўлида ишлашда давом этамиз.

Жасур Ҳакимов кеча жамоа машғулотларига қўшилди. Унда чарчоқ аломатлари борлиги учун таркибга киритмадим. Шунингдек “Нефтчи” жамоасига қарши салкам икки ҳафта давом этган машғулотларимизда ҳам Жасур иштирок этмаганди”, - дейди Даврон Файзиев.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика