RU

Последние новости

00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  4 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  4 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  20 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  94 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  21 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1

Даврон Файзиев: "Биринчи ва иккинчи таймдаги ўйинимизда ер билан осмонча фарқ сезилди" Новости

Даврон Файзиев: "Биринчи ва иккинчи таймдаги ўйинимизда ер билан осмонча фарқ сезилди"

Coca Cola Суперлигаси 22-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Қўқон-1912" (5:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин қизиқарли ўтди. Фақат "Пахакор" жамоаси фойдасига. Мезбонларни ғалаба билан табриклайман. Биринчи ва иккинчи таймдаги ўйинимизда ер билан осмонча фарқ сезилди. Таржибали футболчиларимизнинг бундай ёш болаларча хато қилиши қимматга тушди. Биринчи бўлимда ўйлаган режаларимиз амалга ошди. "Пахтакор"дек жамоага меҳмонда 2 та гол уриш кичик натижа эмас. Иккинчи таймдаги қўпол хатолар мана шундай йирик ҳисобга олиб келди. Қўшимча яна нимадир дейишим қийин.



Жамоамизда Драган Черандек ўйинчи йўқ. "Пахтакор"нинг олдинги ўйинларини ўрганиб, таҳлил қилиб чиққандик. Ҳақиқатан ҳам Черан жамоанинг етакчи футболчиси ҳисобланади. Биз Черанни кўпроқ Ойбек Рустамов қўриқлашини айтгандик. Тажриба барибир ўз сўзини айтди. Бошқа жамоаларда у каби футболчини топиш қийин. Афсуски, унинг ҳам ёши ўтиб боряпти. 

Файзуллаевни алоҳида эътироф этган бўлардим. Бўйи ва жуссасини инобатга олмасак, келажакда Черанга ўринбосар бор деб ҳисобласак бўлади. Солиштириш ғалати-ю, лекин у "Пахтакор"нинг ўйинини бошқариши мумкин бўлади. Черан бугун энг зўр ўйинини ўтказганини тан олиш керак.

Ҳозирги ҳолатимизда бизга кўп ютуқлар керак, жуда кўп дуранг ўйнадик. Кападзе жамоаси дуранг ўйнаш бўйича етакчи бўлса, адашмасам, биз бу борада иккинчи бўлиб турибмиз. "Пахтакор"га қарши қўлга киритилиши мумкин бўлган минимум натижа дуранг учун ҳаракат қилгандик. Аммо учинчи ва тўртинчи гол бизни мувозанатдан чиқарди. Биз фақат ҳимояда ўйнаш учун майдонга тушмагандик, очиқ футбол кўрсатишни истадик. Иккинчи таймда ҳар томонлама рақибга ютқаздик. Ўз хатоларими эвазига жазоландик. Фақат бугун эмас, бошқа ўйинларда ҳам шундай бўлди. Дуранг ўйнаган баҳсларимиз ҳам бунга мисол. Ўйиндан олдин ҳимояда ишончлироқ ўйнашни таъкидлагандим. 

Ҳозирги вазифамиз – жамоани Суперлигада сақлаб қолиш. Худо хоҳласа, бунинг учун куч топамиз ва қолган 4 турда ижобий натижа учун интиламиз. 



Мухлисларимизга ҳар доим ҳурмат билан қараганман. Айтганингиздек, айрим мухлислар "Fayziyev out" дея ҳайқиришди. Агар бу жамоа тақдирини ўзгартирса, мухлислар ва раҳбарият шуни лойиқ билса, истеъфога чиқишга тайёрман. Мураббийлар штаби меҳнатимиздан уялаётган жойимиз йўқ. Жамоамиз футбол ўйнаяпти, хавфли вазиятлар яратяпти. Мухлислар ҳаммасига мураббий жавобгар деб билишади. Албатта, буни ўз бўйнимга оламан. Бу тақдиримизда бор. Ёш болаларча хато қилинса, мураббийни айблаш ҳам хато бўлса керак деб ўйлайман. Ҳозир мавжуд футболчилардан фойдаланамиз. Олдимизга қўйилган вазифа – жамоани Суперлигада олиб қолиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз.

Тўғри, фаолиятимга назар ташласам, ҳамма жойда оғир вазият ҳукм сурганда ишлаганман. Мен ишлаган жойларимда ҳамма нарса муҳайё бўлмаган. Демак, шу нарса тақдиримга ёзилган. Бундан уялмайман. Қилаётган ишларимни мухлислар, мутахассислар ва мураббийлар билишади. Масаланн, у йўқ ёки бу йўқ, дея баҳона қилишни истамайман. Йиқилсам, яна туриб курашаман. Ишлаган жойларимда раҳбариятдан сўрашингиз мумкин. Мен учун жамоамиз кўрсатган чиройли футбол муҳим ўрин тутади. Юзим ёруғ. 

Балки келажакда тайёр жамоани қабул қилиб оларман. Ҳаммаси Аллоҳдан. Бор имкониятдан максимал даражада фойдаланишга ҳаракат қиламиз.

Файзуллаев ўтган ўйинларда ҳам зўр ўйин ўтказган эди. Унга кўпроқ Қувондиқ Рўзиев эътибор қаратиши лозим эди. Тўп йўқотилган вазиятда Аббос Файзуллаев зарба бериш позициясига чиқиб борди, ўша жойда қўпол хатога йўл қўйдик. Тўп йўқотилишига футболчиларимиз тайёр турмаган. Биз Файзуллаевнинг зарба йўллашига қўйиб бердик. Айнан мана бу футболчи хато қилди дейиш ноўрин бўлади, чунки футбол – жамоавий ўйин. Ютқазганда мураббий ютқазади, ютганда эса жамоа. Бугунги ўйинда мураббий сифатида мағлуб бўлдик. Ҳеч бир футболчига эътирозим йўқ. Умид қиламанки, келажакда олдимизга қўйган мақсадимизга етамиз", – деди Файзиев.

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика