RU

Последние новости

07:20Клублар ўртасидаги ЖЧ. Учта қизил кўрсатилган баҳсда “Бенфика“ кичик камбек амалга оширди  0 02:00КЧЖ. "Челси" ишончли ғалабага эришди  3 01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  0 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  8 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  2 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  26 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  12 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1

Даврон Файзиев: "Андижон" билан ўйинда 2 очко йўқотдик" Новости

Даврон Файзиев: "Андижон" билан ўйинда 2 очко йўқотдик"

«Динамо»- «Андижон» (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев учрашув борасида ўз фикрларини билдирди.

- Даврон ака, турнир жадвалидаги ҳолатдан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, бугун “Динамо” пешқадамлардан бири бўлган “Андижон” билан ўйинда 2 очко йўқотдими ёки 1 очкони қўлга киритдими?

- Бугун ғалабани қўлдан чиқардик, яъни 2 очко йўқотдик деб ўйлайман. Лекин, ўтган уй ўйинларимиз “Хоразм”, “Шўртан” билан ўйинлардан кўра, жамоа ўйинида нисбатан ўзгариш бор. Бугун ҳар икки жамоа ҳам ғалаба қозониши мумкин эди. Аммо, ҳисоб 1:1 бўлгач, рақиб кўпроқ ҳимоя, биз эса ҳужумкорликни оширганимиз боис, очко йўқотдик деган бўлардим. Сабаби бугун фақат ғалабани кўзлагандик. Жамоа охиригача курашди. Тинмай ёққан ёмғирга қарамай, футболчиларни олдинга бошлаб турган мухлисларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман. Бугун дуранг қайд этилган бўлсада, майдонда муросасиз, жанговар ўйин гувоҳига айландик.

- Жамоа ўйинидан қониқдингизми?


- Тўлиқ қониқдим, дея олмайман. Айниқса, таркибимиздаги ёш футболчиларнинг жамоа ўйинига фойдаси кам тегаяпти. Айниқса, “Андижон” билан таққосласак, уларнинг таркибидаги иккита ёш футболчининг кўпроқ нафи тегмоқда. Бу борада биз ҳали ишлашимиз керак. Қолаверса, жароҳатлар ҳам бизни жуда қийнамоқда.

- Бугун таркибда марказий ҳимоячилар йўқлиги жароҳатлар билан боғлиқми?


- Афсуски, шундай. Таркиб борасида жиддий муаммолар бор. Виктор Григорьев, Бунёд Исроилов сингари марказий ҳимоячилар жароҳати боис, бугун Акмал Бозоров, Комил Шарофутдинов сингари яримҳимоячиларни ҳимояда ўйнатдим. Қолаверса, Муйдин Мамазулумов, Далер Алмасжонов сингари футболчиларимиз ҳам жароҳати боис, таркибда йўқ. Айниқса, қўл остимда фақатгина 3 нафар 18 ёшгача бўлган футболчилар қолгани хавотирга солмоқда. Уларнинг иккитаси доимо майдонда бўлиши шартлигини инобатга олсак, навбатдаги йўқотиш жиддий муаммога айланиши мумкин.

- Бугунги ўйинни 1-даврадаги нисбатан энг яхши ўйин бўлди дея оласизми?


- Нисбатан олсак, ҳа, жамоа ўйини ўзгармоқда. Айтайлик, бугун “Андижон”га нисбатан кўпроқ голли вазиятга эга бўлдик, аммо фойдаланиш бобида оқсадик. Биз рақибга нисбатан кўпроқ ғалаба қозонишни истадик, аммо омад бизга кулиб боқмади. 4 кундан кейин сафарда бу жамоага қарши тўп сурамиз. Тезроқ тикланиб, ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак. Эътибор қилган бўлсангиз, жамоа 1 тадан ортиқ гол ура олмаяпти, яъни вазиятлардан фойдаланишимиз яхши эмас. Қачонки, кўпроқ гол уришни бошласак, натижа ҳам, ғалаба ҳам келади. Курашишда давом этамиз.

Усмон Ибодов суҳбатлашди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика