RU

Последние новости

09:27ЖЧ U-20. Энг яхшилар аниқланди  0 08:41Н'Голо Канте навбатдаги хайрияга қўл урди  0 08:12Пролига. Бугун марказий учрашув бўлиб ўтади  1 07:40"Пахтакор" "Қизилқум"ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:08U-20 ЖЧ. Финал баҳсида кутилмаган натижа қайд этилди  8 01:59ЛаЛига. Ньом 36 сонияда қизил олган баҳсда "Реал"дан ғалаба  53 01:43А Серия. "Милан" Пиолининг "Фиорентина"сини мағлуб этиб, пешқадам бўлиб олди  7 01:01Жейми Каррагер: "Ливерпуль" кучлироқ эди. МЮ фақатгина шундай тарзда "Энфилд"да ғалаба қозона олиши мумкин"  9 00:36Рубен Аморим: "Мусиқа танлашда футболчилардан кўра таъбим яхшироқ"  0 00:35​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0   1 00:17Арне Слот: "Чуқур ҳимояланадиган жамоага қарши ўйнаш доимо қийин"  6 23:47Харри Магуайр: "Ниҳоят "Ливерпуль"ни мағлуб қилдик, бу ёқимли"  3 23:15АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:57Миржалол Қосимов: "Биринчи таймда оддий вазиятдаги хато бизга қимматга тушди"  9 22:45Виталий Левченко: "Биз учун ҳар бир ўйин олти очколи"  5

Даврон Файзиев: “Афсуски, мураббий майдонга ўзи чиқиб, гол ура олмайди. Истеъфо сўраб ариза ёзаман" Новости

Даврон Файзиев: “Афсуски, мураббий майдонга ўзи чиқиб, гол ура олмайди. Истеъфо сўраб ариза ёзаман"

“Динамо” – “Бухоро” учрашувидан кейин дастлаб Даврон Файзиев матбуот анжуманида саволларга жавоб берди.

- Бундай мағлубиятдан кейин нима дейиш ҳам мумкин – “Сен урмасанг, сенга уришади” дейишади. Имкониятлардан фойдаланишимиз шарт эди. Айниқса, биринчи бўлимда вазиятларни голга айлантиришимиз лозим эди. Ютса жамоа, ютқизса мураббий ютқазади. Ўйиндан кейин жамоа футболчилари билан гаплашиб олдик, натижага жавобгар шахс сифатида клуб раҳбарияти олдига истеъфога чиқиш ҳақидаги аризамни ёзиб қолдираман.

Афсуски, мураббий майдонга ўзи чиқиб, гол ура олмайди. Футболчилар берилган кўрсатмаларни бажаришлари лозим. Иккинчи даврада қора чизиқдан чиқиб кета олмаяпмиз, ҳар ўйинда қатор фойдаланмаётган вазиятлар бизни пастга тортмоқда. Йигитларни айблай олмайман, бундай кетма-кет мағлубиятлар учун кимдир жавобгарликни олиши керак ва мағлубият учун ҳамма айбни ўз бўйнимга оламан. Аммо, ишонаманки мураббийлар штаби ва жамоа ҳозирги вазиятдан чиқиб кета олади. Бошқа қўшимча қила олмайман, ўзим ҳам айни дамда жуда асабий ҳолатдаман. Мағлубият учун мухлислардан узр сўрайман. Менинг клубдаги тақдиримни энди клуб раҳбарияти ҳал этади.

Чинданам, Амиржон Сафаров 1-бўлимнинг ўзида 3-4 марта яккама-якка вазиятда чиқиб бориб, гол ура олмади. Аммо, эътибор беринг жамоада айнан унда мана шунақа голли вазиятлар бўлаяпти. Машғулотларда ишлаяпти, фойдаланади, аммо ўйинда омади юришмаяпти. Аммо, Сафаров майдондаги меҳнати билан асосий таркибда тўп суришга лойиқлигини кўрсатаяпти. Ишонаманки, Амиржоннинг омади юришиб кетса, унингдек ҳужумчини топиш қийин бўлади.

Қаерда хато қилдик? Вазиятларни урмагандан кейин, қарши ҳужумларни ўтказиб юбордик. Қандайдир 10 дақиқа ичида рақиблар бизни жазолашди. Натижа ўйинга умуман мос бўлмади, аммо нима ҳам қилардик, футболда бундай мағлубиятлар учраб туради. Жамоа оралиқдаги катта танаффусдан кейин ўзига келиши шарт. Фақатгина меҳнат ва кўпроқ ҳаракати билан жамоа оғир вазиятдан олиб чиқиб кетиши мумкин. Яна бир марта самарқандлик барча мухлислардан мағлубият учун узр сўрайман.


Рейтинг: +15   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика