RU

Последние новости

11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  1 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  3 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  4 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  0 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  7 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  10 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  10 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  11 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  37 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  4 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  3 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  5 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0

Даврон Файзиев: "Насаф"ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман" Новости

Даврон Файзиев: "Насаф"ни ҳаққоний ғалаба билан табриклайман"

"Насаф" - "Сўғдиёна" (3:1) учрашуви якунланганидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар бош мураббийи Даврон Файзиев иштирок этди.

"Аввало "Насаф" жамоасини ҳаққоний ғалаба билан табриклайман. Ўйинда тўлиқ устунлик майдон эгалари томонида бўлди. Учрашувга тайёрлаган режамиз асосида қарши ҳужумда ҳаракат қилдик. Рақиб бизни хато қилишга мажбур қилмоқда. Ўйлайманки, "Насаф"га муносиб қаршилик кўрсатдик. Йигитларга раҳмат айтаман. Улар бугун яхши ўйнашди. Баъзи вазиятларда "Насаф" дарвозабони ўзини кўрсатди, шунингдек дарвоза тўсини ҳам бугун "Насаф" фойдасига ишлади. Имкониятлар бўлди, бироқ гол ура олмадик. "Насаф" қандай жамоа эканлигини билардик ва қаерда ўйнаётганлигимизни сезиб турдик. "Сўғдиёна" бу йилги мавсумда осонлик билан таслим бўлаётгани йўқ. Бизда ҳам "Насаф"дек шароитлар яратилмоқда. Биз янги даражага чиқишимиз учун бироз вақт керак. Фэйр-плейга амал қилмадик? Гол урган вазиятмиздан аввал майдонда футболчи йиқилиб ётганини кўрмадим. Шу боис фэйр-плей ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Мени ўзим футболчига тўпни майдондан чиқариб юборма деб айтдим", -дея ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди Даврон Файзиев.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика