RU

Последние новости

13:42"Манчестер Юнайтед" бош мураббий лавозими учун асосий номзодларни белгилаб олди  2 13:16Расман: "Андижон" ярим ҳимоячиси жамоада қолди  3 12:53"Локомотив"га сербиялик ярим ҳимоячи келади  1 12:25"Сурхон" Ҳамиджоновни "Хоразм"га ижарага берди  2 12:07Бугунги ўйинлар: U-23 Осиё Кубоги очилиш ўйинлари, “Ювентус” сафарда ва бошқалар  3 11:55"Насаф" бор-йўғи 4 ўйинда қатнашган легионер дарвозабони билан хайрлашди  2 11:40"Нефтчи" Анталияда "Шахтёр", "Динамо" Батуми ва "Қорабоғ" билан тўқнаш келади  9 11:22Мбаппе — 2025 йилнинг энг яхши пенальтичиси  7 10:45Раҳимжон Давронов: “Ажойиб муҳит бўлади. Шу томонлама менга қизиқ ва ёқимли бўляпти”  1 10:18"Манчестер Сити" АПЛнинг энг қиммат ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи  11 09:51"Локомотив" яна бир собиқ футболчисини ортга қайтаришга яқин  2 09:23"Сурхон" U-21 чемпионати тўпурари билан шартнома имзолади  4 08:57Виталий Левченконинг навбатдаги жамоаси деярли аниқ  14 08:30Расман. Гвардиол узоқ муддатга сафдан чиқди  11 08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  13

Даврон Файзиев: "Мағлубиятда барча айбни ўз бўйнимга оламан" Новости

Даврон Файзиев: "Мағлубиятда барча айбни ўз бўйнимга оламан"

"Сўғдиёна" - "Локомотив" (0:2) учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида Даврон Файзиев иштирок этди.
"Мағлубиятни тан олиш мардларни иши, бугунги мағлубиятда барча айбни ўз бўйнимга оламан. Ғалаба қозонса жамоа ютади, ютқазса - мураббий. Йигитларга кўрсатма бераётганимдан сенсацияни қўлга киритишни истаётганимни айтгандим. Ўйлаган натижамизга эриша олмадик", - деб гап бошлади Файзиев. 

"Ўз хатоларимиз туфайли мағлуб бўлдик. Иккита хато қилдик ва иккита гол ўтказиб юбордик. Бизда эса 5-6та вазият бўлди, худди рақиб дарвозаси сеҳрлангандек туюлди. Омад кучлиларга кулиб боқади. Барчаси ўз қўлимизда, ҳали ҳеч нима йўқотилмади. Бугунги йўқотилган очколарни Бухорода олишга уриниб кўрамиз".

"Рақиб сафида Игнатий Нестеровни алоҳида таъкидлаган бўлардим. У гол бўладиган вазиятларда ўз жамоасини қутқариб қолди".

"Ҳакамларни бошқарадиган ва текшириб борадиган ташкилот бор. Комиссарлар бор. Шу боис уларни ишини муҳокама қила олмайман. Ҳакамларнинг иши ҳақида гапиришга мураббийнинг ҳаққи йўқ, клубнинг ҳаққи бор".

"Майдон ёмонлиги ҳақида баҳоналар кетмайди, иккала жамоа битта майдонда ўйнайди. Шу боис "асфальт" бўлса ҳам ўйнашимиз ва ғалаба қозонишимиз керак".

"Кейинги турда Бухорога сафар қиламиз. Эдгар Гесс ишдан бўшатилгани ҳақида матбуотдан ўқиб билдим. Бизда орқага йўл йўқ. Бухорога фақат ғалаба учун борамиз", - дейди Даврон Файзиев.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика