RU

Последние новости

22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  2 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1 18:25"Ливерпуль" Венгрия терма жамоаси ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи. Унга МЮ ва "Челси" ҳам даъвогар  0 17:58"Ланс" 17 ёшли иқтидорни 2 млн еврога сотиб олади  2 17:32Расман: Игорь Сергеев – "Пахтакор" аъзоси!  22

Даврон Файзиев: “Ҳозир аҳволим ёмон!” Новости

Даврон Файзиев: “Ҳозир аҳволим ёмон!”

Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби учун мавсум муваффақиятсиз бошланди. Бешта турдан сўнг тўртта мағлубият ва битта дуранг қайд этган ҳолда охирги ўринни эгаллаб турибди.
Қайсидир маънода, бу жамоанинг мавсумни кўнгилдагидек бошлай олмаслиги олдиндан кутилгандек, гўё. Чунки қишки тайёргарлик мобайнида ўқув-машғулот йиғинлари пухта олиб борилмади. Таркиб эса етарли даражадаги ўйинчилар билан кучайтирилмади. Негаки, ўтган йилги таркибдан кўплаб ўйинчилар “Сўғдиёна”ни тарк этишди. Даврон Файзиев эса уларнинг ўрнини муносиб ўйинчилар билан тўлдира олмади. Шу боис ихтиёридаги мавжуд йигитлар билан мавсумга киришишга мажбур бўлди. Шунинг учун бош мураббийга қийин бўлмоқда. У билан боғланиб ҳол-аҳвол сўраганимизда, дарҳол “аҳволим ёмон” дея жавоб берди. Унинг нега бундай деганлигини тушуниб тургандим ва кўнглини кўтаришга ҳаракат қилдим. Лекин мураббийнинг тушкун кайфиятда эканлигини билиш қийин эмасди.  

- Вазият яхши бўлиши учун ҳамма бир ёқадан бош чиқариб ишлаши керак, деб гап бошлади Файзиев. – Мураббийни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб ижобий натижага эришиш учун ҳаракат қилиш керак. Лекин муваффақиятсизликда доим мураббий айбдор. Ҳамма ўз хатосини мардларча тан олиб ишласа нимагадир эришиш мумкин. Жамоани ва мураббийларни айблайвериш яхши эмас. Биз қўлимиздан келганича ҳаракат қиляпмиз. Сизга клубнинг ички ва ташқи муаммоларини айиб бера олмайман. Балки ўрнимга бошқа мураббий келса яхши томонга ўзгариш бўлар! Лекин боя айтган гапингизга қўшиламан, қачондир жамоанинг иши яхшиланади. Ахир охиригача бундай давом этмайди-ку! Қачонки, етарли даражада эътибор берилмасагина натижа салбий бўлади. Муаммоларимиздан бири ўз стадионимиз йўқлигидир. Ўз уйингда деворлар ҳам ёрдам беради дейишади. Лекин муваффақиятсизликка стадионни рўкач қилиш ҳам нотўғри. Зоминдаги стадион майдонининг сифати яхши эмас. Ўзимиз хоҳлаган ўйинни кўрсата олмаяпмиз. Шунинг учун хатолар кўп бўляпти. Бунинг таъсири ўйиндан – ўйинга ўтиб боряпти. Барибир ҳозирги суҳбатда кўп нарсани сизга айтиб бера олмайман. Балки вақти соати келиб ҳаммаси очиқ-ойдин намоён бўлар. Лекин ҳозирги вазият қачонгача давом этишини ўзим ҳам билмайман.   

- Аслида раҳбарият билан ўртангизда нима бўляпти?
- Шу сабабли ҳозир нимадир деб айта олмайман деяпманда. Ҳамма қўлидан келганича ҳаракат қиляпти. Хоҳлаймизми-йўқми, ҳаммаси маблағга бориб тақалади. Ўтган йили олий лигадаги ўрнимизни сақлаб қолгандик. Аммо таркибимизда жиддий йўқотишлар бўлди. Уларнинг ўрнини эса тўлдира олмадик. Олий лига жамоаларидан яхши футболчиларни таклиф қилдик деб мақтана олмаймиз. Ҳамма клублар селекция борасида иложи борича фаол бўлишга ҳаракат қилишади. Аммо бизда бу борада муаммолар бўлишини билардим. Ҳамма нарса йиғилиб охирида мана шундай таъсир қилишини ҳам сезгандим. Бу вазиятдан чиқиб кетмагунимизгача сизга нимадир деб айтиб бера олмасам керак.  

- Ўтган йили қийин вазиятда бўлсада, “Сўғдиёна”нинг мавсумни 11-ўринда якунлашига катта ҳисса қўшгансиз. Ўшанда келаси йили янада яхшироқ бўлиши ҳақида қатъий ишонч билан айтгандингиз. Лекин ҳозир бунинг акси бўлмоқда.

- Бу савол билан бояги мавзуни кўтариш учун у томонлама, бу томонлама айлантириб келяпсиз. Тўғрисини айтсам, сизга айта олмаётган гапларим жуда кўп, ичимдаги дардим бисёр. Балки яқин кунларда ҳаммасини очиқ гаплашиш имконияти бўлиб қолар!

- Нима учун ичингиздаги гапларни айта олмаяпсиз?
- Мени тўғри тушунинг, ҳозир айта олмайман. Ҳозирги вазиятимиз жиддий. Лекин шуни аниқ айта оламанки, жамоамиз ва мураббийлар штаби яхши натижа кўрсатишга қодирмиз, аниқроғи қодир эдик. Бизга кўп нарсаларни таъсири бўлмоқда. Балки бу Худонинг бизга бўлган синовидир. Биламан, натижага барибир бош мураббий жавоб беради. Сиз билан тез орада яна гаплашишимиз ҳам мумкин.

- Бундай жиддий вазиятда “Навбаҳор”га қарши қандай тайёргарлик кўряпсизлар?
- Жамоамиз қароргоҳида яхшими-ёмонми биттагина майдонимиз бор ва ўша ерда шуғулланяпмиз. Ғалаба қозонамиз деган умидиз бор ва бу умидимиз сўнгани йўқ. Рақиб билан ўйнаса ҳамда вазиятни ўнгласа бўлади. Юқорида таъкидлаганимдек, барча фақат бир оёқадан бош чиқариб ўйнаши керак. Бошқа жамоаларга қарши қандай тайёргарлик кўрган бўлсак, “Навбаҳор” билан ҳам шундай ҳозирлик кўряпмиз. Бўлажак ўйинга Тошкентда тайёргарлик кўриш учун маблағимиз етарли эмас. Режамиз бўйича 25 апрел эрталаб йўлга чиқмоқчимиз. Агар ҳаммаси кўнгилдагидек бўлса, 24 апрел куни эрталаб машғулот ўтказиб тушликдан кейин йўлга чиқишимиз ҳам мумкин.

- Ҳозирги қийин шароитда вазият ижобий томонга ўзгаришига ишоняпсизми?
- Мени яна қийнаяпсиз-да! Келинг, шу мавзуни тўхтатайлик.

- Ҳеч бўлмаганда, футболчиларга ойлик маошлари бериляптими?

- Яна шу мавзуга тўхталяпмиз, буни очиқ қолдирайлик. Лекин биламан ҳаёт шундай иборат. Аста-секин беришяпти. Тўлаймиз деб ваъда беришган.

- Мураббий сифатида фаолиятингизнинг оғир дамларини ўтказяпсиз. Бундай ҳолатга олдиндан тайёрмидингиз?

- Бунга қанчалик тайёр ёки тайёр эмаслигимни билмайман. Ўтган йили жамоамизда ҳаммаси яхши бўлганди деб мақтана олмайман. Аммо ҳозир яхши деб ҳам айта олмайман. Натижа бўлмаяптими, демак мураббий ишни яхши бажара олмаяпти. Майдонга чиқдингми, қолган барча муаммоларни унутиб натижа учун курашишга мажбурмиз. Бўлмаса ўйнамаслик ва ишламаслик керак. Шаҳримизда бунёдкорлик ишлари олиб бориляпти. Шуни аниқ биламанки, Жиззахда футбол бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади. Лекин икки йиллик меҳнатимиз ҳавога учиб кетиши мени кўпроқ ҳавотирга соляпти. Нима бўлганда ҳам ҳаёт давом этади.

- Янги стадион қачон фойдаланишга топширилади?
- Янги стадионни 1 сентябрга топшириш ваъда қилинган. Боя айтганимдек, шаҳарда катта қурилиш ишлари олиб бориляпти.

ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика