RU

Последние новости

18:40ЖЧда муносиб иштирок этиш учун мураббийлар штаби таркибини такомиллаштириш мақсад қилинган — ЎФА  0 18:27"Комо" "Манчестер Сити" футболчисни сотиб олди  0 17:59Альканатара "Барселона" мураббийлар штабига қайтмоқда  0 17:30МЮ яқин орада янги базасини очади. Унда сартарошхона ҳам бўлади  1 17:02Манба: Мбеумо МЮга ўтди  2 16:40"Реал" собиқ ҳимоячиси фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин  0 16:36"Персеполис" Шукуров вариантини танламади, бунинг сабаби маълум қилинди  4 16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  0 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  5 15:08Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин  2 14:40Терма жамоага хорижлик мураббий керакми?  98 14:16Снуп Догг Британиянинг машҳур клуби эгасига айланади  3 13:49"Манчестер Сити"нинг янги мавсум учун меҳмон либоси тақдим этилди  1 12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  1 12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  6

Даврон Файзиев: "3та ўйинда 10та гол ўтказиш ҳимоя чизиғимиз йўқ деганидир" Новости

Даврон Файзиев: "3та ўйинда 10та гол ўтказиш ҳимоя чизиғимиз йўқ деганидир"

"Сўғдиёна" - "Локомотив" ўртасидаги ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида Даврон Файзиев қатнашди.
"Учрашув биз кутгандек кечмади. Сабаби баҳс аввалидаги хато, 11 метрли жарима тўпини белгиланиши режамизни бузиб қўйди. Буни тўғрилашга ҳаракат қилдик. Лекин рақибнинг маҳорати биздан кучли. "Локомотив" хатони кечирмайдиган жамоалар сирасига киради. Иккинчи бўлимда ваиятни ўнглашга уриндик. Бунинг оқибатида яна жазоландик. Юзага келган имкониятдан фақат битта гол урдик.

"Локомотив" жамоасини табриклайман. Улар ҳам бугунги ўйинга хавфсираб келишларини билардик. Биздан ҳар томонлама омад юз ўгирмоқда. Бугун ҳам ўз майдонимизда ўйнамадик. Жиззахдан келиб бизни қўллаб турган барча мухлисларга раҳмат айтаман. Худо хоҳласа натижа келади. Биз ўтган йилги жамоанинг ўзагини сақлаб қола олмаганимиз чатоқ бўлди. Яна ишлашда, меҳнат қилишда давом этамиз", - дейди Даврон Файзиев.

- Жамоа қачон Жиззахда ўйнайди?
- Ўзим ҳам шу кунларни кутиб юрибман. 18 апрель куни янги стадионда ўйнашимизга ваъда беришди. Лекин бу якуний қарор эмас. Барча муаммо ҳал қилинса 5-тур ўйини Жиззахда бўлиб ўтади.

- "Сўғдиёна" 3та ўйинда ҳар бир ўйинда камида 3та гол ўтказиб юбормоқда...

- Тўғри 3та ўйинда 10та гол ўтказиш ҳимоя чизиғимиз йўқ деганидир. Ўйиндан аввал шогирдларимга хато қилмасликни таъкидлагандим. Оддий ҳолатларда дарвозабонимиз тўпни тепа олмаяпти, ҳимоячимиз тўпни қўли билан ўйнамоқда...Бу ерда бош мураббийнинг ҳам айби борлиги аниқ.

- Кейинги турлардан олдин ниманинг эвазига ўйинни кучайтирмоқчисиз?

- Агар бунга ишонмаганимда ишдан кетардим. Битта жамоани тузиш учун камида 3-4 йил керак. 2013 йил дастлабки 2та турида 1та гол уриб 9та гол ўтказгандик. Вазиятни ўнглашга вақтимиз бор. Бизнинг камчилигимиз жамоамиз ўзагини сақлаб қола олмаганимиз бўлди.


"Сўғдиёна" матбуот хизмати ёрдамида тайёрланди
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика