Даврон Чориев 1 500 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди
17 дек 2016 21:43
Новости


Даврон Чориев 1 500 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди
Ўзбекистон футзал терма жамоаси ва “Ардус” (аввалроқ “Олмалиқ”) клуби ўйинчиси Даврон Чориев Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Тартиб-интизом қоидалари 66.1 бандини бузганлиги учун 1 500 доллар миқдорида жаримага тортилди.
Даврон Чориев ОФК қарорини ҳурмат қилмагани учун жазоланди. Футзалчи 30 кун давомида жарима тўловин амалга ошириши керак бўлади. Акс ҳолда, Чориев (ОФК) Тартиб-интизом қоидалари 66.1.1 бандига мувофиқ 3 000 АҚШ доллари миқдорида жарима тўлаши керак бўлади.
Даврон Чориев юқорида таъкидланган жаримани қондирмаган тақдирда, унга нисбатан чоралар кўрилиши ва футзалга оид фаолиятдан дисквалификация қилиниши мумкинлиги ҳақида расман огоҳлантирилди.
Похожие новости

Комментарии