Давлат Ибрагимов: "Жиззах-Кентекс" асосини терма жамоа аъзолари ташкил қиларди. Шунга қарамасдан, жиддий курашдик ва мақсадимизга эришдик"
30 авг 2022 21:07
Новости
Давлат Ибрагимов: "Жиззах-Кентекс" асосини терма жамоа аъзолари ташкил қиларди. Шунга қарамасдан, жиддий курашдик ва мақсадимизга эришдик"
Унда АГМК рақибидан 9:5 ҳисобида устун келиб, Суперкубок совринини қўлга киритди. Баҳс ниҳоясига етгач, олмалиқликлар вакили Давлат Ибрагимов билан кичик суҳбат уюштирдик.
- Ўйин ҳақида
- Қийин ўйин бўлди. Суперкубокни ютиш учун ҳаракат қилдик. Ўзимизга ишонгандик, лекин жуда қийин бўлди.

- "Жиззах-Кентекс" ҳисобда олдинга чиқиб олганда ишонч пасаймадими?
- Ишонч пасаймади. "Жиззах-Кентекс" асосини терма жамоа аъзолари ташкил қиларди. Шунга қарамасдан, жиддий курашдик ва мақсадимизга эришдик.

- Бу йил BMB деган яна бир кучли жамоа пайдо бўлди. Жамоангизнинг ушбу мавсумдаги мақсадлари қанақа?
- Мақсадимиз – чемпионликни қўлга киритиш. Худо хоҳласа, шу йўлда меҳнат қиламиз.

- Шахсий мақсадингиз-чи?
- Худо хоҳласа, тўпурар бўлишни ният қилганман.
Похожие новости
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии