Давидс Влаховичнинг "Ювентус"га трансфери ҳақида тўхталди
06 фев 2022 22:52
Новости
Давидс Влаховичнинг "Ювентус"га трансфери ҳақида тўхталди
Нидерландия терма жамоаси ва Туриннинг "Ювентус" клуби собиқ футболчиси Эдгар Давидс Душан Влаховичнинг "Фиорентина"дан 80 миллион евро эвазига "бьянконерилар" сафига ўтгани ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Менга Влахович ёқади, лекин "Ювентус"нинг либоси оғир ва "Фиорентина"никига ўхшамайди. Энди унинг футболчи сифатидаги ҳақиқий кўринишини кўрамиз. "Юве"да янглишиш мумкин эмас. Ҳеч ким сизни кумирга айлантирмайди.
Бошқа жамоаларда ўйнасанг, ҳаммаси анча осонлашади. Аммо "Ювентус", "Милан" ва "Интер"да ўйнаш бу умуман бошқа масала", – деди Давидс.
Влахович жорий мавсумда А Серияда 21 ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Комментарии