RU

Последние новости

17:01Ўзбекистон кубоги. "Лочин" - "Андижон": Асосий таркиблар маълум  1 16:46Футзал. Ўзбекистон кубоги чорак финал ўйинлари тақвими маълум  0 16:10"Реал" Анчелоттига янги "лавозим" таклиф қилади  4 15:48"Бунёдкор" - ОКМК учрашувидан галерея  0 15:29Иззатов, Ғуломов, Бозоров, Собиров ва бошқалар ... Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси   2 15:06Ўзбекистон кубоги. Гуруҳ босқичидан кейин тўпурарлар пойгасида вазият қандай?  0 14:25"Челси" туркиялик футболчи учун 100 млн евро беришга тайёр  6 13:58МЛС клуби Поль Погба билан музокара ўтказди  0 13:05"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисини сотиб олмоқчи  3 12:50Музаффар Олимжонов: "Мазкур ўйиндаги ғалаба билан барча айбимизни ювдик деб ўйлайман"  3 12:23Ислом Тўхтахўжаев: "Барча ўйинда камбэк амалга ошириб бўлмайди. Чемпионлик учун 4-5 жамоа кураш олиб боради"  4 12:08Ҳамидулло Абдунабиев: Шуни унутмаслик керакки, биз мусобақа пешқадамига қарши майдонга чиққан эдик"   1 11:49Миржамол Қосимов: "Ўтган мавсум давомида ҳам ҳеч ким бизни чемпионликка даъвогарлар сафида тилга олишмаганди"  7 11:26Темурхўжа Абдухолиқов: "Иккита дурангни муваффақиятсизлик дейиш бизни хурсанд қиляпти, сабаби..."  5 11:09Моуриньо "Фенербахче"да Кьезани кўрмоқчи  0

Давид Трезеге: "Франция терма жамоасини бошқариш учун Зиданда тажриба етарли" Новости

Давид Трезеге: "Франция терма жамоасини бошқариш учун Зиданда тажриба етарли"

Франция терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Давид Трезеге Зинедин Зиданнинг миллий жамоада ишлаш эҳтимоли ҳақида фикр билдирди.

- Франция терма жамоасидаги собиқ жамоадошингиз Зиданга четдан қараб нималарни ўйлайсиз, буюк футболчи буюк мураббийга айландими? Бу спортда камдан-кам холатларда юз беради.

- Ҳа, тўғри. Зиданнинг омади келди дейиш мумкин: У ҳаммаси ойдин бўлган вазиятга тушиб қолди. Биринчидан, "Реал" президенти билан яқин муносабатлар Зиданга жамоада ишлаш имкониятини берди.

Иккинчидан, клубдаги футболчиларнинг савияси юқори бўлишига қарамай, Зидан жамоага ўз ғоясини сингдира олди. Бенитесни ҳеч ким тушунмади, Зиданни эса тезда қабул қилишди. Шу сабабли жамоанинг даражаси ўсганидан ҳайрон бўлмадим.

- Зидан Чемипонлар лигасидаги кетма-кет учинчи ғалабадан сўнг жамоани ташлаб кетиши сизни ҳайрон қолдирмадими?

- Бу президент билан муҳокама қилиниб, узоқ ўйлаб қабул қилинган қарор.

- Бутун дунё шокка тушди.

- Бу нормал холат деб ўйлайман, чунки жамоа ютиб турганидан доимо шундай бўлишини истаб қоласиз. Одатда уч марта Чемпионлар лигасида ғолиб бўлган мураббий клубдан кетмайди. Бироқ, тахминимча, Зидан ҳам бу борада ўйлаб қолган. 3та муваффақиятли мавсумдан сўнг "Реал" футболчиларини яна рухлантириш, жамоада ўзгаришлар кераклигини тушунган Зидан кетишга қарор қилди. Бироқ клуб эшиклари доимо у учун очиқ.

- Зиданни Франция терма жамоаси устози сифатида тасаввур қила оласизми?

- Нега энди йўқ? У шабҳасиз юқори савияли мураббий. Терма жамоани шуғуллантириш учун стратегияни аниқ тушуниш ва ўйланган ғояни тезда қўллаш қобилиятига эга бўлиш керак. Зиданда тажриба етарли деб ўйлайман.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика