RU

Последние новости

19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  1 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3 16:40Андрия Буркар: "Ўз ўйинимизни намойиш этсак, Ўзбекистонни қийин аҳволга тушириб қўямиз"  8 16:22ФИФА пенальтидан кейинги зарбани тақиқламоқчи  5 15:55Норвегия 99,9% ЖЧда! Эстонияга қарши кечган қийин ўйин тақдири 6 дақиқа ҳал қилинди!  9 15:35Миср ва Ўзбекистоннинг ўйин услублари ўхшаш бўлганми? Эктор Купердан жавоб  6 15:18А Сериянинг октябрдаги энг яхши футболчиси оғир жароҳат олди ва Африка Миллатлар Кубогини ўтказиб юборади  0 14:491995 йилги Нигерия билан ўйинлар, Кападзенинг дебюти, Наманганда меҳмон Уганда — Африка вакиллари билан ўйинларни эслаймиз  7 14:29Қатар ва Саудия Арабистони клублари Модричга даъвогарлик қилмоқда  1 14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  9

Дарко Гожкович: “Таклифлар бўлса Ўзбекистонга қайтишга тайёрман” Новости

Дарко Гожкович: “Таклифлар бўлса Ўзбекистонга қайтишга тайёрман”

“Қўқон 1912” клуби 2015 йил Олий лигага кўтарилгач, таркибини бир қатор кучли легионерлар билан бойитди.

Игор Голбан, Владимир Аргун ва ҳоказо. Клуб мазкур ишини 2016 йил ҳам давом эттирди. Иккинчи даврада қўқонликлар бош мураббийи этиб тайинланган Нўмон Ҳасанов жамаоага Дарко Гожкович ва Никола Валентични таклиф қилди. Бу икки хорижлик футболчи тез фурсатда жамоага киришиб кетишди, мухлислар меҳрини қозонди. Валентич мавсум якунида жамоани тарк этган бўлса, Дарко Гожкович уч йилга яқин тўп тепди. Яқинда у билан боғланиб сайтимиз учун интервью олдик.

- Келинг суҳбатимиз аввалида Ўзбекистонга келишингиз тарихи ҳақида маълумот берсангиз. Бунга ким сабабчи бўлган? Ёки агентлар орқали бу иш амалга ошганми?

- Аниқ эсимда, уйда ўтирганимда мураббий қўнғироқ қилиб камида мавсум оҳиригача жамоага ёрдам беришимни сўради. 2016 йил иккинчи даврасида Қўқонга келдим. Биз бирлашиб жамоани кучлилар сафида олиб қолишга эришдик. Мавсум якунлангач Сербияга қайтдим. Таътил кунларимнинг бирида Нўмон Ҳасанов мен билан боғланиб, ҳимоядаги муаммолар борлигини ва бу позицияда мени кўраётганлигини айтди. Шундан сўнг шартномани узайтирдик.



- Якунланган йилда ўзбек футболида ҳам, Қўқонда ҳам етарлича ўзгаришлар юз берди. Янгиликларни кузатиб бордингизми?

- Албатта. Собиқ жамоамнинг ҳар бир учрашувини қолдирмасдан кўриб бордим. Ўзбекистон терма жамоасида ҳам, Қўқонда ҳам авлодлар алмашинуви жараёни кечмоқда. Ўтган масумни “Қўқон 1912” бошқа мураббий қўл остида ўтказди. Таркибда ҳам янги футболчилар кўзга ташланди.

- Одатда кўпчилик ҳужумчидан гол кутишади. Лекин, сиз орқа чизиқда ҳаракат қилсангизда қатор голлар урардингиз. Бу ҳолат нима билан боғлиқ?

- Ҳа, кўп голлар урганман. Мураббий мени кўпроқ таянч нуқтасига қўярди. Ўзимда ҳам иштиёқ кучли эди. Шунингдек, бунда жамоадошларимнинг ҳам ҳиссаси катта. Уларнинг ёрдамисиз ҳеч нарса қилолмасдим.




- “Нефтчи"га қарши кечган учрашувда дубль муаллифига айлангансиз. “Локомотив” билан баҳсдаги голингиз қимматли бир очкони тақдим қилганди...

- Эсимда ҳаммаси. Фаолиятимдаги энг ёдда қолган учрашувлар сирасига киради. Бизга очко жуда ҳам зарур эди. Гол уриб жамоамга фойда келтирганимдан хурсандман.

- Юртимизга келган аксарият легионерлар турли сабабларга кўра барвақт жамоаларни тарк этишади. Дейлик, молиявий томонлама ёки мослашишда муаммолар кузатилади. Бунга муносабатингиз қандай? Сиз уч йилга яқин тўп тепдингиз...

- Шуни айтишим мумкинки, легионерга ўзини кўрсатиши учун Ўзбекистон энг қулай чемпионат саналади. Ҳамма футболчи ҳар хил табиатга эга. Шахсан мен Қўқонда ўзимни жуда яхши ҳис қилганман. Шартномам якунлангани боис Сербияга қайтишга мажбур бўлдим. Кўрамиз яна Ўзбекистон чемпионатида ўйнашим мумкин. Агар, клублар таклиф билан чиқса, ўрганиб чиқиб қарор қабул қиламан. Менда бу борада хоҳиш кучли. Қадрдон мухлислар учун ҳам қайтишга тайёрман. Уларни ҳурмат қиламан ва яхши кўриб қоламан.

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика