Дани Алвес: “Ё Қатарда чемпион бўламиз, ё бош совринни ўғирлаб кетамиз”
10 апр 2022 09:10
Новости
Дани Алвес: “Ё Қатарда чемпион бўламиз, ё бош совринни ўғирлаб кетамиз”
Дани Алвес Бразилия терма жамоасининг ЖЧ-2022'даги мақсади ҳақида гапирди.
“Менга етишамаётган ягона совринни ютишни истайман. Қатардаги мусобақанинг ғолиблигига даъвогарлик қила оладиган жамоамиз бор деб ҳисоблайман. Таркибимизда ёш иқтидорлар билан бир қаторда тажрибали футболчилар ҳам бор. Бизда имкониятлар бўлади. Аммо биринчи навбатда терма жамоадан чақирув олишим лозим. Чемпион бўлиш учун барча нарсани қиламиз, акс ҳолда, кубокни ўғирлаб кетамиз”, – деган 38 ёшли ҳимоячи.
Эслатиб ўтамиз, бўлажак мундиал гуруҳ босқичида “пентакампеонлар”га Сербия, Швейцария ва Камерун рақиблик қилади.
Похожие новости
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Комментарии