Дани Алвес: "Бразилияда ҳеч қачон расизм бўлмаган"
04 окт 2014 11:56
Новости
Дани Алвес: "Бразилияда ҳеч қачон расизм бўлмаган"
«Барселона» ҳимоячиси Дани Алвес «Сантос» дарвозабони Араньяга нисбатан билдирилган ирқчиликка доир ҳақоратлар ҳақида ўз фикрларини билдирди.
«Мен Аранья билан бўлган воқеани кўрдим. Аммо Бразилияда ҳеч қачон расизм бўлмаган. Футбол учун оддий бўлган ҳақоратлар бўлган, аммо расизм? Ҳеч қачон. Мен қўрқаяпман. Биз қора одамлармиз. Қандай қилиб Бразилияда расизм бўлиши мумкин? Бу мамлакатимиз учун шармандалик», — дейди Алвес O Globo нашрига.
Комментарии