Цюрихда ФИФАнинг саккиз қаватли музейи ишга тушди (фото+видео)
01 мар 2016 11:10
Новости
Цюрихда ФИФАнинг саккиз қаватли музейи ишга тушди (фото+видео)
Очилиш маросимида ФИФАнинг янги президенти Жанни Инфантино иштирок этди. Музей 3 йил олдин ташкилот собиқ раҳбари Йозеф Блаттер томонидан ўйлаб топилган. Бу ерда минглаб экспонатлар мавжуд. Уларнинг орасида турли қизиқарли сурат ва видеолар ҳам бор. Экспозиция марказига эркаклар ва аёллар ўртасидаги жаҳон чемпионатларининг кубоклари ўрнатилган. Музей яратилиши учун 140 млн. доллардан кўпроқ маблағ сарфланган. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, бу ерга ҳар йили ўртача 300 минг киши ташриф буюради. Шу билан бирга музейда болалар ва катталарни бирдек эътиборини тортувчи турли хил ўйин ускуналари ҳам бор.
Жанни Инфантино: "Футбол болалар, қизлар, аёллар ва эркакларнинг севимли спорт тури ҳисобланади. Футболни севувчилар музейни кўришлари кеарк, бу уларга ёқиши аниқ. Ҳаммани музейимизга таклиф қиламан".
TAS-IX эмас
Комментарии