RU

Последние новости

22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  0 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  22 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  3 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  27 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1

ЦСКАда ўйнаган ва Россия фуқаролиги таклиф қилинган афсонавий футзалчи Рустам Умаровни табриклаймиз Новости

ЦСКАда ўйнаган ва Россия фуқаролиги таклиф қилинган афсонавий футзалчи Рустам Умаровни табриклаймиз

Бугун футзал бўйича Олмалиқнинг АГМК жамоаси дарвозабони, ўзбек футзалининг афсонаси Рустам Умаров таваллуд кунини нишонламоқда.

Доимо ёш кўринадиган киперимиз бугун 36 ёшни қарши олди.

Наманган бизга кўплаб ажойиб футболчиларни етказиб берганини яхши биласиз, улар орасида Одил Аҳмедов ўзгача ўрин тутади. Рустамни биз мини футболдаги Одил Аҳмедов дейишимиз мумкин. Ҳар иккиси ҳам Намангандан, ҳар иккиси ҳам терма жамоанинг энг тажрибали ўйинчилари ва асосий юлдузлари.

Умаров футзалга Наманган давлат жисмоний тарбия университетида ўқиб юрган пайтлари олийгоҳнинг мини футбол жамоасида ўйнаб юрганида кириб келган.

Бу ҳақда ўзи шундай эслайди: "2001 йил Наманган давлат жисмоний тарбия университетига ўқишга кирганман. Ўша йили университетда "Лочин" футзал жамоасини ташкил қилишди. Бу жамоанинг футзал бўйича олий лигада иштирок этишига рухсат беришди. "Лочин" жамоасига мени чақиришди ва мен ўзимни синаб кўриш учун бу таклифни қабул қилдим. Унгача эса катта футбол бўйича Ўзбекистон биринчи лигаси вакили "Мингбулоқ" жамоаси таркибида ўйнаб юрганман.

"Лочин" таркибида турнирларда қатнашдим. Мураббийлар эътиборига тушдим ва мени терма жамоага чақиришди. Бу 2001 йил охири ва 2002 йил бошларида эди. Шу тариқа, университет жамоаси таркибида ўйнаб юриб мини футболга кириб келдим".

Осиё чемпионати-2016 чорак финали доирасида Ироқ терма жамоасига қарши ўйиннинг финал хуштаги чалингандан кейинги кадр. Ўшанда терма жамоамиз расман Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритганди. Ўзимга жуда ҳам ёқадиган ажойиб расм.


Қаҳрамонимиз терма жамоа билан 2002 йилги Осиё чемпионати (Чорак финалда кейинчалик финалгача етиб борган Японияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берганмиз)да иштирок этди, кейинроқ Қозоғистонда ўтказилган халқаро турнирда қатнашади. Айнан ўша мусобақадан кейин уни "Аксауит" жамоасига таклиф қилишади. Қўшни мамлакатдаги икки йиллик фаолиятдан сўнг Рустам Ўзбекистонга қайтади ва 4 йил давомида Зарафшоннинг "Строитель" жамоаси сафида тўп тепади. Қизиғи, клуб ҳар тўрттала йилда ҳам Ўзбекистон чемпионати кумуш медалларини қўлга киритади.

Буни қарангки, терма жамоанинг навбатдаги йиғини дарвозабоннинг кейинги тақдирини белгилаб беради. Россияда ўтказилган йиғин ва бир нечта ўртоқлик ўйинларидан кейин Уфанинг "Динамо-Тималь" жамоаси унга шартнома таклиф қилади. Уфада бир мавсум барча ўйинларни асосий таркибда ўтказган ёш киперни кейинги мавсум олдидан ЦСКА ўз таркибига қўшиб олади. Бир қарашда ҳаммаси ажойиб давом этаётганди. Аммо ... Яхшиси бу борада унинг ўзи айтган сўзларни келтириб ўтамиз:

"Очиғи ҳужжатлар билан боғлиқ муаммо чиқди. Россия чемпионатига Бразилия, Португалия, Испаниядан легионерлар кела бошлади, бу эса рақобатни кучайтириб юборди. Улар анча кучли ва катта маблағ эвазига келишади. Шунинг учун уларнинг асосий таркибда тушиш эҳтимоли катта. У ерда қолиб рақобатлашиш жуда ҳам қийин. Кейин улар менга Россия фуқаролигини қабул қилишни таклиф қилишди. Мен эса уларнинг таклифини қабул қилмадим. Фақатгина Ўзбекистон терма жамоаси учун ўйнашимни айтдим".

Ортиқча сўз ёзишга ҳожат йўқ, футзалимиз афсонаси ватарпарварлигини кўрсатди ва юртимизга қайтиб келди. Кейинги фаолияти давомида Рустам асосан ўзбек клублари билан кўплаб совринларни қўлга киритди. Орада Қозоғистоннинг "ОзенМунайГаз" клубида ҳам тўп тепди. Бугунги кунда эса АГМК билан кетма-кет чемпионликни қўлга киритиб келмоқда.

Рустам Умаровдан 2014 йил катта интервью олгандим. Яна бир бор ўқиб чиқинг, афсусланмайсиз:

Рустам Умаров: “Россияда менга фуқароликни таклиф қилишган”


Бугунги кунда дунёнинг энг яхши футзал дарвозабони ҳисобланган бразилиялик Игита билан бирга "Tashkent Cup 2014" якунида. Игита Қозоғистон терма жамоасида тўп тепади.


Шу ўринда 2014 йил Тошкентда ўтказилган "Tashkent Cup 2014" халқаро турнири доирасида Ўзбекистон - Қозоғистон (1:1) учрашувидан кейин Игитадан интервью олгандим. Ўшанда у Умаров ҳақида шундай деганди:

"Мен уни Қозоғистонда ўйнаганида жуда кўп кузатганман. Умаровнинг ўйини мени ҳайрон қолдиргани йўқ. Доимгидек жуда яхши ўйнади. Бугунги учрашувнинг энг яхши ўйинчиси бўлгани билан табриклайман".

Ҳа, паркетда қўшниларимиз таркибида бразилиялик кўплаб футзал юлдузлари бўлишига қарамай ўшанда айнан Рустам "Man of the match" бўлганди.

Умаров ўзбекистонлик ишқибозларнинг севимли ўйинчиларидан бири, уни ёмон кўрадиган мухлисни топишнинг имкони йўқ. Ҳар томонлама профессионал, майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам. Неча йлдир-ки, тинимсиз шуғулланишдан чарчамайди. Очиғи, шахсан ўзим ундан кўра кўпроқ машғулот ўтказадиган футзалчини кўрмаганман. Балки, бироз муболағадир. Лекин, унинг мехнаткашлиги ёш ўйинчиларга ўрнак бўлиши керак.

Рустам Умаровнинг терма жамоадаги ўйинлари ҳамон кўпчиликнинг ёдидан чиқмаган. Айниқса, мухлисларга кўплаб ҳиссиётларни улашган 2016 йилги Осиё чемпионати. Қайрамонимизнинг фаолияти ва ўйинлари ҳақида жуда узоқ ёзиш мумкин. Катта мақола ёки катта ролик олса бўлади. Бу ишни кейинги сафарга қолдираман.

Ҳеч қачон қаримайдиган ажойиб дарвозабонимизни бугунги таваллуд айём билан сайтимиз ижодкорлари ва ўқувчилари номидан чин қалбдан табриклаб қоламан. Унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилаймиз. Футзалдаги фаолиятида ҳам омад ва зафарлар ёр бўлсин! Иншааллоҳ, Рустам Ўзбекистон терма жамоаси билан бирга камида яна бир марта Жаҳон чемпионатида иштирок этсин!


Рустам Умаровнинг ўйнаган жамоалари:

2002 йил - "Лочин" (Наманган)
2003-2004 - "Аксауыт" (Қозоғистон)
2004-2008 - "Строитель Зарафшон" (Зарафшон)
2008-2009 - "Динамо Тималь" (Уфа, Россия)
2009-2010 - ЦСКА (Москва, Россия)
2010-2011 - "Ардус" (Тошкент)
2011-2012 - "Бунёдкор" (Тошкент)
2012-2013 - "Локомотив" (Тошкент)
2013-2014 - "ОзенМунайГаз" (Қозоғистон)
2014 - "Бунёдкор" (Тошкент)
2014-2016 - "Олмалиқ" (Олмалиқ)
2016-2017 - "Ардус" (Тошкент)
2017 йилдан ҳозиргача АГМК (Олмалиқ)


Футзалимиз ривожига жуда кўп ҳисса қўшган инсонлар Жаҳонгир Усмонов ва Рустам Умаров.


Рустам Умаровнинг ютуқлари:

2004 йил - Ўзбекистон кубоги ("Строитель-Зарафшон" таркибида)
2005, 2006, 2007, 2008 йиллар - Ўзбекистон чемпионати кумуш медали ("Строитель-Зарафшон" таркибида)
2011 - Ўзбекистон чемпиони ("Ардус")
2012 - Клублар ўртасидаги Осиё чемпионати кумуш медали ("Ардус")
2013 - Ўзбекистон чемпиони ва Ўзбекистон кубоги соҳиби ("Локомотив")
2015 - Ўзбекистон чемпиони ("Олмалиқ")
2016 - Ўзбекистон чемпиони ("Олмалиқ")
2017 - Ўзбекистон чемпионати кумуш медали ("Ардус")
2018 - Ўзбекистон чемпиони ва Ўзбекистон кубоги (АГМК)
2019 - Ўзбекистон чемпиони ва Ўзбекистон кубоги (АГМК)

Ўзбекистон терма жамоасида
2005 йил - Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари бронза медали (Таиланд)
2006 - Осиё чемпионати кумуш медали (Тошкент)
2010 - Осиё чемпионати кумуш медали (Тошкент)
2014 - Осиё чемпионати бронза медали (Вьетнам)
2016 - Осиё чемпионати кумуш медали (Тошкент)
2017 - Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари кумуш медали (Туркманистон)
2018 - Осиё чемпионати бронза медали (Хитой Тайпейи)


Рустам ака Умаров билан тушган шу расмимни қўймасам бўлмасди)


Толибжон Қосимов

Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика