RU

Последние новости

08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  1 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   4 07:28Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  8 07:25Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф" 4:2  0 02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  14 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  31 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  420 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  5 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  9

COVID-19 билан кураш учун 33 млн тўплаган 100 ёшли сэр Том Мур вафот этди. АПЛ ва Лондон қаҳрамон билан хайрлашди Новости

COVID-19 билан кураш учун 33 млн тўплаган 100 ёшли сэр Том Мур вафот этди. АПЛ ва Лондон қаҳрамон билан хайрлашди

У январь охирида коронавирусга чалинганди.

Сиз Том Мурни танимаслигингиз мушкул вазифа. Узр, капитан Том Мурни. Бу қахрамон бобо 100 ёшли юбилейидан аввал марафон ташкиллаштирганди: уйининг орқа ҳовлисида 25 метрли югуриш майдончасини юз марта босиб ўтиши ва бу орқали унга саратонни енгишда ва синган сонини даволашда ёрдам берган Миллий соғлиқни сақлаш хизмати (NHS) ходимлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун маблағ тўпламоқчи эди. Январь ойи охирида қайғули хабар тарқалди: Мур коронавирусга чалинди. Ёши улуғ инсоннинг нафас олиши қийинлашиб, шифохонага етказилди. 2 февраль куни Том Мур вафот этгани ҳақида унинг қизига маълум қилинди. 

Ҳаётининг сўнгги дақиқаларини у яқинлари даврасида ўтказди. Улар болалик ҳақида суҳбатлашиб, ажойиб дамларни эслашди, ҳам кулишар, ҳам йиғлашарди: "Отамиз умрининг охирги йили ажойиб ўтди. У худди ёшаргандек эди ва ўзи орзу қилган кўплаб ишларни амалга ошира олди. Кўпчилик уни яқин-яқиндан билган бўлса-да, у меҳрибон ота ва ажойиб бобо сифатида бир умр бизнинг ёдимизда қолади".

Англиядаги машҳур чархпалак London Eye қахрамонга атаб сўнгги бор "салют" уюштирди:


Мурнинг расми Саутпорт кўчаларидан бирида:


Бу АПЛнинг "Лидс" – "Эвертон" баҳсидан аввал:


"Бёрнли" ва "Манчестер Сити" ўйинчилари ҳам машҳур инсонни хотирлашди:


Келинг, пандемия вақтида кўпчиликни руҳлантириб, умид бера олган Том Мур қайси хизматлари билан ёдда қолганини эслайлик.

Ёзда у Миллий соғлиқни сақлаш хизматига ёрдам бериш учун ўзига хос марафон ўйлаб топди: у ҳар куни 10 круг масофани босиб ўтиши керак эди. Бу марафон орқали 1000 фунт тўплаш ният қилинганди, аммо у минглик чегарасидан ўтиб кетди: ушбу хайрли иш учун Томга бутун дунёдан минглаб одамлар турли миқдорда пул жўнатишди. Капитан Мур маррага ета олди (100 круг), шифокорлар учун тўпланган сумма эса 33 млн фунтдан ошиб кетди.

Бундай натижадан Борис Жонсон ҳам ҳайратга тушди. Буюк Британия бош вазири капитан Мурни рицарлик унвонига номзод сифатида кўрсатди — Том Мур энди сэрга айланди (сэр Том Мур).


Марафон капитан Мурнинг ягона қахрамонлиги эмас. Қўшиқчи Майкл Болл ва NHS ходимлари билан Том You’ll Never Walk Alone қўшиғини ёзишда иштирок этди — оғир даврдаги энг яхши ҳадя. Қўшиқ британ чартида энг юқори поғонага кўтарилди. Ўшанда 99 ёшли капитан қўшиқнинг энг ёши улуғ ижрочиси бўлганди — таққослаш учун: аввалги рекордчи Том Жонс 68 ёш ва тўққиз ойлигида қўшиқни ижро этганди.

"Набираларим мен чарт топида эканлигимга ҳали ҳам ишона олишмаяпти! Биз биргамиз, мен доим қўллаб-қувватлаганингиз учун сизлардан миннатдорман. Инсон ҳеч қачон ёлғиз эмаслигини шу ҳолат исботлайди", — деб муваффақиятига муносабат билдирган Мур.



Табиийки, қўшиқ орқали ишланган маблағлар NHSга йўналтирилди. Бундан кейин Мур Ҳиндистон ва АҚШга саёҳат ҳақида орзу қила бошлади — ўша машҳур 66 шоссени ўз кўзи билан кўрмоқчи эди...

Том Мурнинг ёрқин хотирасига бағишланади.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика