RU

Последние новости

02:07ЖЧ саралаши. Испания, Италия, Португалияда ғалаба ва бошқа натижалар  0 00:25"Бавария" Гнабри бўйича қарор қабул қилди  0 23:16"Барселона" 17 ёшли франциялик иқтидорга қизиқмоқда  1 22:22"Ливерпуль" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  5 21:484 та гол урилган Ўзбекистон U-17 ва Туркия U-17 ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:30Рафаэль Бенитес АПЛга қайтиши мумкин  4 20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  12 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  4 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  8 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  38 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  6 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0

Cоcа Cоlа Суперлигасининг жамоаларининг умумий нархи қанча ва энг қиммат футболчилари ким? 1-ҚИСМ Новости

Cоcа Cоlа Суперлигасининг жамоаларининг умумий нархи қанча ва энг қиммат футболчилари ким? 1-ҚИСМ

Янгиланган маълумотларга кўра, Саудия Арабистони чемпионатида ўйнаётган футболчиларнинг умумий нархи 1 миллиард доллардан ошиб кетди.

Шу боисдан биз ҳам Ўзбекистон Суперлигасининг жамоаларининг нархи ҳақида маълумот бериб ўтамиз. Маълумотлар трансфермаркт сайтидан олинган.

14 жамоа иштирок этаётган Суперлигамизнинг умумий нархи 78,77 миллион еврога баҳоланмоқда. Жамоалар орасидаги энг қиммати эса Пахтакор ҳисобланади. Тошкент жамоасининг нархи трансфермаркт сайтида 11,13 миллион евро этиб кўрсатилган.

1. "Пахтакор"

Ўзбекистонинг 15 карра чемпионинг трансфермарктъдаги нархи 11,13 миллион еврони ташкил қилади. Жамоанинг энг қиммат ўйинчиси Одилбек Ҳамробеков ҳисобланади. Унинг трансфермарктдаги нархи 1 миллион евро этиб белгиланган. Легионерлар орасидаги энг қиммати Мэтью Стинвордендир. Нидерландиялик футболчининг трансфер нархи 500 минг еврони ташкил қилади.

Энг қиммат футболчилари:

1. Одилбек Ҳамробеков — 1 миллион евро

2. Достонбек Ҳамдамов, Ҳожиакбар Алижонов, Сардор Собирхўжаев — 900 минг евро

3. Азизбек Турғунбоев — 800 минг евро



2. "Навбаҳор"

Наманган жамоаси йил бошида таркибни анча кучайтирди ва “Навбаҳор”нинг трансфермарктъдаги нархига ҳам таъсир кўрсатди. Наманганликларнинг ҳозирги ҳолатдаги нархи 10,39 миллион еврони ташкил қилади. Жамоанинг энг қиммат ўйинчиси эса Жамшид Искендеров ҳисобланади. Унинг трансфермарктъдаги нархи 850 минг еврони ташкил қилади. Энг қиммат легионер эса Милош Милович. Унинг трансфер нархи 750 минг евро.

Энг қиммат футболчилари:

1. Жамшид Искендеров — 850 минг евро

2. Остон Урунов — 800 минг евро

3. Милош Милович — 750 минг евро

4. Шаҳбоз Жўрабоев, Аброрбек Исмоилов, Жамшид Болтабоев, Темурхўжа Абдухолиқов -650 минг евро

3 "Насаф"

Қашқадарёнинг бош жамоасининг умумий трансфер нархи Хусниддин Алиқулов (1 миллион евро) ва Хусайн Норчаев (750 минг евро) кетганидан сўнг анча тушиб кетди. Ҳозирги вақтда жамоанинг умумий нархи 7,65 миллион еврони ташкил қилади. Жамоанинг айни вақтдаги энг қиммат футболчиси Шерзод Насруллаев ҳисобланади. Унинг трансфер нархи 800 минг еврога баҳоланмоқда. Энг қиммат легионер эса ёзда катта мақсадларда олиб келинган Андрес Элисео Чавес ҳисобланади. Вақтида 4 миллион евродан ошиқ нархи бўлган футболчининг ҳозирги трансфер нархи 400 минг еврога тушиб қолган.

Энг қиммат футболчилари:

1. Шерзод Насруллаев — 800 минг евро

2. Акмал Мозговой, Ойбек Бозоров — 750 минг евро

3. Абдувоҳид Неъматов — 700 минг евро

4. Умар Эшмуродов — 600 минг евро

4. ОКМК 

Миржалол Қосимов бошчилигидаги Олмалиқ жамоасининг умумий нархи 7,26 миллион еврони ташкил қилади. Айни вақтда ОКМК жамоасининг энг қиммат футболчиси Хуршид Ғиёсов ҳисобланади. 28 ёшли футболчининг трансфермаркт сайтидаги нархи 900 минг евро этиб белгиланган. Энг қиммат чет эллик футболчи эса Рубен Санчес ва Мартин Боаке экан. Ҳар икки футболчининг нархи 450 минг евро.

Энг қиммат футболчилари:

1. Хуршид Ғиёсов — 900 минг евро

2. Абдулла Абдуллаев — 600 минг евро

3. Акрамжон Комилов — 500 минг евро

4. Дилшод Аҳмадалиев, Рубен Санчес, Мартин Боаке, Ойбек Рустамов — 450 минг евро

5. "Нефтчи"

“Насаф”да кетган футболчиларнинг ҳисобида нарх пастлаган бўлса, Фарғона вилоятининг бош жамоасида акси. “Нефтчи” ёзда Ўзбекистон футбол бозори учун қиммат ва яхши даражадаги футболчиларни олиб келиши ҳисобига нархи ошди. Жамоанинг умумий нархи — 6,03 миллион еврога баҳоланмоқда. Жамоанинг энг қиммат жавоҳири 29 баҳорни қаршилаган Диёржон Туропов ҳисобланади. Жиззахлик футболчининг трансфер нархи 650 минг евро. Ундан кейинги ўринда жамоанинг тожикистонлик легионери Зоир Жўрабоев туради. Ҳимоячининг трансфер нархи 500 минг еврога баҳоланмоқда.

Энг қиммат футболчилари:

1. Диёржон Туропов — 650 минг евро

2. Зоир Жўрабоев — 500 минг евро

3. Алексей Ларин, Шароф Муҳитдинов — 450 минг евро

4. Томислав Мрчела, Улуғбек Хошимов — 400 минг евро

6. "Олимпик"

Ушбу рўйхатда энг тез ўсишга эришган жамоа айнан Олимпик ҳисобланади. Тимур Кападзе шогирдларининг 90 фоизи икки йил аввал трансфермарктъда нархи ҳам йўқ эди. Ҳозирга келиб эса жамоанинг умумий нархи 4,76 миллион еврога баҳоланмоқда. Агар жамоанинг бир қатор етакчи футболчилари ҳали ҳам Тошкент жамоасида қолганида нарх камида 6 миллион евро бўларди. Жамоанинг энг қиммат футболчиси Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сардори Жасурбек Жалолиддинов ҳисобланади. Унинг трансфермарктдаги нархи 550 минг еврони ташкил қилади.

Энг қиммат футболчилари:

1. Жасур Жалолиддинов — 550 минг евро

2. Отабек Жўрақўзиев — 500 минг евро

3. Саидазамат Мирсаидов, Одилбек Абдумажидов — 450 минг евро

4. Алишер Одилов — 400 минг евро

5. Абдурауф Бўриев — 350 минг евро



7. "Сурхон"

Сурхондарё бош жамоаси Суперлиганинг энг қиммат 7-жамоаси ҳисобланади. Жамоа ёзда иккита олимпиячиларни олди ва шунинг ҳисобида уларнинг трансфер нархи 4,70 миллион еврога кўтарилди. Жамоанинг энг қиммат футболчиси либериялик легионер Силванус Нимели ҳисобланади. Унинг нархи 600 минг еврога баҳоланмоқда.

Энг қиммат футболчилари:

1. Силванус Нимели — 600 минг евро

2. Достон Турсунов — 400 минг евро

3. Шаҳзод Тоиров, Беҳзод Шамсиев, Беҳруз Шайдулов — 350 минг евро

Трансфермаркт сайти асосида тайёрланди

ДАВОМИ БОР...

Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика