RU

Последние новости

02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  12 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  2 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  0 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  0 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  66 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  5 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15

Coca Cola Суперлигаси. "Қизилқум" "Динамо"дан устун келди Новости

Coca Cola Суперлигаси. "Қизилқум" "Динамо"дан устун келди

Coca Cola Суперлиганинг 17-тури доирасидаги "Қизилқум" - "Динамо" учрашуви бўлиб ўтди.
  

Ўйиннинг 6-дақиқасида дастлаб мезбонлар деярли яккама-якка вазиятга чиқишди, Ботирали ишончли ўйнади. Қарши ҳужумда эса Насимов тўпга улгурмади.

12-дақиқада Шерали Жўраев жарима майдончаси ичидан дарвоза томон аниқ зарба йўллади, аммо зарба кучсиз чиқди.

14-дақиқада Ботирали Эргашевнинг қўпол хатосидан кейин Шерали Жўраев тўпни эгаллаб олди ва жамоадоши Стивен Лустицага узатди. Австралиялик футболчининг қулай вазиятдан йўллаган зарбаси ноаниқ чиқди.

32-дақиқада Мате Ватсадзенинг зарбасига озгина аниқлик етишмади.

41-дақиқада Лаша Тотадзенинг кучли ва аниқ зарбасини Ботирали Эргашев қайтаришда хатога йўл қўйди. Дарвозабондан қайтган тўпни Ватцадзе дарвозага аниқ йўллай олмади.

55-дақиқада кетма-кет рақиб дарвозасига йўлланган зарбалар ниҳоят голга олиб келди. Шерали Жўраев яқин масофадан қийинчиликсиз Ботирали Эргашевни доғда қолдирди - 1:0.

64-дақиқада рақиб ҳимоячисининг хатосидан кейин Достон Ибрагимов ҳаволатиб тўпни Мате Ватсадзега узатди. Грузиялик ҳужумчи тўпни боши билан дарвозабон устидан ошириб, тўрга йўллади - 2:0.

67-дақиқада Баҳодир Насимов жарима майдонига ёриб кириб, Амиржон Сафаровга узатди. Унинг 4 метрдан йўллаган зарбаси сантиметрлар ноаниқ чиқди... 

70-дақиқада Амиржон Сафаровнинг узатмасидан сўнг Қадамбой Нурметов  зарба берди, Черемисин ўз ўрнида. 

72-дақиқада қанотдан оширилган тўпни Баҳодир Насимов қайчи услубда дарвозага йўллади, бироз ноаниқ...

73-дақиқада Қадамбой Нурметовга нисбатан қўполлик ишлатилди ва бош ҳакам мезбонлар дарвозаси томон 11-метрлик жарима зарбасини белгилади... Жасур Азимов пенальтидан гол урди - 2:1. 

Ўйинда "Қизилқум" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.


18 август, якшанба

19:15 «Қизилқум» - «Динамо» 2:1
Ҳакамлар:
Шерзод Қосимов, Санджар Шоюсупов, Алишер Усмонов, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Игорь Нехочин
Комиссар: Шерзод Ражабов. 

Голлар: Шерали Жўраев 55, - 1:0. Мате Ватсадзе 64, - 2:0 (Достон Ибрагимов). Жасур Азимов 75 пенальти, - 2:1.

"Қизилқум": Евгений Черемисин, Алишер Саноев, Лаша Тотадзе, Стивен Петер, Салим Мустафоев, Муҳсин Убайдуллаев (Суҳробжон Ярашов, 78), Шерали Жўраев, Азизбек Усмонов, Руслан Маргиев, Мате Ватсадзе, Достон Ибрагимов (Суннатилла Абдуллажонов, 70).
Захира: Артём Макосин, Акмал Рустамов, Ҳумоюн Абдуалимов, Миржалол Қосимов, Сардор Жаҳонов, Саиджамол Давлатёров, Воҳид Шодиев.

"Динамо": Ботирали Эргашев, Миркомил Локаев, Ҳакимхон Аъламхонов, Жасур Ўринов, Жасур Азимов, Бобур Қосимов, Дамир Темиров, Ихтиёр Тошпўлатов (Амиржон Сафаров, 63), Сардор Эминов (Қадамбой Нурметов, 60), Шоҳруҳ Абдураҳмонов (Обиджон Ҳакимов, 69), Баҳодир Насимов.
Захира: Шоҳруҳ Раимов, Акмал Холмуродов, Низомжон Норов, Аббос Шодмонов, Сирож Ҳамроев, Дилмурод Каримов.


Кызылкум

Шерали Джураев - 55', Мате Ватсадзе - 64'

Суперлига. Тур 17

18/08/2019, 19:15

1
:
2
Завершен

Динамо

Жасур Азимов - 75'

45'
90'
55'  Шерали Джураев
64'  Мате Ватсадзе
64'  Достон Ибрагимов
75'  Жасур Азимов

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика