RU

Последние новости

12:10Суперлига 1-туридаги водий дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 11:42"Челси" нидерландиялик ҳужумчига даъвогарлик қилмоқда  0 11:17Гвардиола "Манчестер Сити"нинг қимматбаҳо футболчиси билан хайрлашади. Унга янги клуб топилди  2 10:50«Реал Мадрид» Мбаппега катта миқдорда бонус берди  4 10:18«Атлетико» футболчиси узоқ муддатга четлатилиши мумкин  9 09:52Клаудио Раньери Шомуродов ҳақида фикр билдирди  4 08:49Гвардиола Ҳусанов ҳақида фикр билдирди  6 08:16Sofascore. Шомуродов кечаги баҳсда қандай баҳога лойиқ кўрилди?  9 07:55Суперлига. Насаф ўз уйида ғалаба қозонди, Шароф Муҳиддиновдан СУПЕРГОЛ!  0 07:40Танишинг! "Насаф"нинг Суперлига-2025 учун тўлиқ қайдномаси  0 03:09Сергей Лушан: "Футболни озгина бўлса ҳам тушунадиган одам бир ойда жамоа йиғиб бўлмаслигини тушунади"  13 02:42А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Аталанта"га шармандали тарзда мағлуб бўлди  21 01:42Вадим Абрамов: "Бизни "Навбаҳор"дек жамоага қарши ўйиндаги дуранг ҳам қониқтирмасди"   11 00:21Киммихнинг "Бавария" билан янги шартномаси бўйича ҳужжатлар тайёр. Келишув 2029 йилгача мўлжалланган  2 23:55А Серия. "Рома" биринчи дақиқадаги гол эвазига "Эмполи"ни мағлуб этди, Шомуродов 72 дақиқа ўйнади  55

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" етакчиларсиз Бекободда "Металлург"ни йирик ҳисобда таслим қилди Новости

Coca Cola Суперлигаси. "Пахтакор" етакчиларсиз Бекободда "Металлург"ни йирик ҳисобда таслим қилди

Coca Cola Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган "Металлург" - "Пахтакор" учрашуви бўлиб ўтди.

 Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляцияси ва видеолавҳаларини кузатиб бориш мумкин. 



Coca Cola Суперлига. 16-тур
8 сентябрь, сешанба
19:00 - МЕТАЛЛУРГ – ПАХТАКОР - 0:3
Ҳакамлар:
Рустам Лутфуллин, Маҳмуд Турдиев, Феруз Достонов, Достон Раҳмонов
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.

Гол: Драган Черан 21, - 0:1 (Жавоҳир Сидиқов). Жавоҳир Сидиқов 45+2, - 0:2 (Эрен Дердийок). Асадбек Собиржонов 90+2, - 0:3 (Жавоҳир Сидиқов).

 "Металлург": 12.Александр Лобанов, 5.Аббос Отахонов, 7.Дониёр Нарзуллаев (36.Тўлқин Эргашев, 73), 8.Саламат Қутибоев (15.Зоҳид Абдуллаев, 73), 10.Шаҳзод Убайдуллаев (11.Муродбек Бобожонов, 53), 21.Камолиддин Тожиев, 23.Абдураҳмон Абдулҳақов (14.Аброр Тошқўзиев, 53), 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 28.Станислав Андреев, 43.Даврон Анваров (20.Худойшукур Сатторов, 64), 88.Евгений Чумак.
Захира: 1.Акмал Турсунбоев, 4.Одилбек Абдумажидов, 22.Шаҳзодбек Ғофурбеков, 77.Муҳаммад Исаев.

"Пахтакор": 25. Элдор Суюнов, 3. Ҳожиакбар Алижонов (6. Алишер Салимов, 68), 4.Акром Комилов, 5. Анзур Исмоилов, 10. Драган Черан (8.Асадбек Собиржонов, 46), 15. Егорь Кримец, 17. Достонбек Ҳамдамов (18. Ҳожимат Эркинов, 76), 21. Аброрбек Исмоилов, 27. Сардор Собирхўжаев (7. Садриддин Абдуллаев, 68), 77. Эрен Дердийок, 99. Жавоҳир Сиддиқов.
Захира: 35. Санжар Қувватов, 9. Жалолиддин Машарипов, 11. Игорь Сергеев, 20. Одилжон Ҳамробеков, 34. Фарруҳ Сайфиев.

Огоҳлантиришлар: Абдураҳмон Абдулҳақов 31, Ҳожиакбар Алижонов 40, Аббос Отахонов 45+1,


Металлург

Суперлига. Тур 16

08/09/2020, 19:00

3
:
0
Завершен

Пахтакор

Драган Черан - 21', Жавохир Сидиков - 45', Асадбек Собиржанов - 90'

45'
90'
31'  Абдурахман Абдулхаков
45'  Аббос Отаханов
53'  Шахзод Убайдуллаев (Мурод Бободжанов)
53'  Абдурахман Абдулхаков (Аброр Тошкузиев)
64'  Даврон Анваров (Худойшукур Саттаров)
73'  Дониер Нарзуллаев (Тулкин Эргашев)
73'  Саламат Кутибаев (Зохид Абдуллаев)
21'  Драган Черан
21'  Жавохир Сидиков
40'  Хожиакбар Алижонов
45'  Жавохир Сидиков
45'  Эрен Дердийок
46'  Драган Черан (Асадбек Собиржанов)
68'  Сардор Собирходжаев (Садриддин Абдуллаев)
68'  Хожиакбар Алижонов (Алишер Салимов)
76'  Достонбек Хамдамов (Хожимат Эркинов)
90'  Асадбек Собиржанов
90'  Жавохир Сидиков


ЯНГИЛАШ


90+5. Ўйин тугади. "Металлург" - "Пахтакор" 0:3

90+4. ЗАРБАААААА! Зоҳид Абдуллаев ҳозир гол уриши мумкин эди, унинг зарбаси ўхшамади

90+2. ГООООООООООООООООЛ! Сидиқовнинг тўп узатишидан кейин Асадбек Собиржонов жарима майдони ичидан гол урди - 0:3. 


90


90. Асосий вақтга 5 дақиқа қўшиб берилди

89. ЗАРБАААА! Асадбек Собиржоновнинг кучли зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди



87. Акром Комилов рақибни йиқитди, "Металлург"нинг ҳужуми, Тўлқин Эргашевнинг тўп узатишидан кейин Суюнов қайтарди!

80. ЗАРБА! Станислав Андреевнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

76. Ўзгариш. "Пахтакор". Ҳамдамов ўрнига Ҳожимат Эркинов тушди

76. Хавфли вазият! Тошқўзиев чап қанотдан олдинга ўтиб тўпни шерикларига узатди, Кримец тўпни қайтарди

73. Ўзгаришлар. "Металлург". Қутибоев ва Нарзуллаев ўрнига Зоҳид Абдуллаев ва Тўлқин Эргашев тушди

72. "Пахтакор"нинг ҳужуми охирга етмади 

68. Ўзгаришлар. "Пахтакор". Алижонов ва Собирхўжаев ўрнига Салимов ва Абдуллаев тушди

64. Ўзгариш. "Металлург". Анваров ўрнига Сатторов тушди

58. Бурчакдан узатилган тўпни Суюнов муштлари билан қайтариб юборди

57. ЗАРБААААААААААААА! Андреевнинг чап оёқда йўллаган зарбаси аниқ чиқди, Суюновдан чиройли сейв! 



56. Анзур Исмоилов жарима майдони ёнида Ихтиёр Тошпўлатовга қўпол ўйнади ва "Металлург"да хавфли жарима тўпи, дарвозагача тахминан 18 метр.

56. Бурчакдан узатилган тўпни Дердийок боши билан қайтариб юборди

55. ЗАРБА! Тошқўзиев чап қанотдан тўпни шерикларига узатишга уринди, Исмоилов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди

55. ЗАРБА! Собирхўжаевнинг жарима майдони ташқарисидан зарба берди, тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди

54. ЗАРБА! Евгений Чумакнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди!

53. Ўзгаришлар. "Металлург". Убайдуллаев ўрнига Бобожонов, Абдулҳақов ўрнига Тошқўзиев

47. Хавфли вазият! Сидиқов чап қанотдан тўпни жарима майдони марказига узатди, тўпни ҳимоячилар қайтаришди

46. Иккинчи тайм бошланди. 

46. Ўзгариш. "Пахтакор". Драган Черан ўрнига Асадбек Собиржонов тушди


45+2. Биринчи тайм тугади, ҳозирча 0:2

45+2. ГООООООООООООЛ! Эрен Дердийок жарима тўпини амалга ошираман деб тўпни Сидиқовга узатди, Жавоҳирнинг ерлатиб йўллаган зарбаси дарвозага кириб кетди - 0:2



45+1. Огоҳлантириш. "Металлург". Аббос Отахонов

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди

44. УХХ! Чумак Черанга нисбатан кескин ўйнади

40. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Ҳожиакбар Алижонов

39. Хавфли вазият! Андреевнинг жаримадан тўп узатишидан кейин Аббос Отахонов яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади 

36. ЗАРБААА! Ҳожиакбар Алижоновнинг узоқдан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди

36. УХХ! Абдураҳмон Абдулҳақов қизил олмоқчи шекилли! Ҳакам уни оғизаки огоҳлантирди

35. "Пахтакор" бир қатор етакчиларсиз ҳам "Металлург"ни "кўрдим демаяпти"

33. Достонбек Ҳамдамовнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб майдонни тарк этди

31. Огоҳлантириш. "Металлург". Абдураҳмон Абдулҳақов

27. ЗАРБААААА! Дониёр Нарзуллаевнинг кучли ва аниқ зарбасини Суюнов қайтарди! 




21. ГОООООООООООООЛ! Сидиқовнинг чап қанотдан узатган тўпи жарима майдони ичидаги Черанга борди, Драган осонгина гол урди - 0:1 



17. Тўп назорати тўлиғича "Пахтакор"да, мезбонлар ўз жарима майдони яқинига "қамалишган"

12. Достонбек Ҳамдамов бурчак тўпини амалга оширди, тўп ҳимоячилардан кейин Лобановга борди

10. ЗАРБА! Драган Черан жарима майдони ташқарисидан дарвозага аниқ зарба берди, Лобанов ўз ўрнида

8. Шота Арвеладзе бугун асосий таркибда яхшигина ротация қилди. Комилов, Аброр Исмоилов, Дердийок асосий таркибда майдонга тушишди. Машарипов, Сайфиев ва Сергеев захирада қолишди

5. Алижонов ўз қанотидан олдинга ўтишга интилди ва қоида бузди

3. Дастлабки дақиқаларда мезбонлар жарима тўпига эга бўлишди, ҳимояга етиб келган Дердийок зарбани қайтарди

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!

Баҳсдан олдин "Металлург" клуби президенти Вьюенко Сергей Анатольевичнинг вафоти муносабати билан бир дақиқалик сукут сақланди 



- Учрашув соат 19:00да бошланади.



Рейтинг: -17   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика