RU

Последние новости

09:58Ўртоқлик учрашуви. МЮ АҚШда йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 09:27Нима? "Ал Насср" Россия чемпионатида тўп сураётган футболчига 70 миллион евро бермоқчи  2 08:58Пролига. "Олимпик" 7 нафар футболчи билан шартнома имзолади  1 08:30Аббосбек Файзуллаев янги жамоасида машғулотларни бошлаб юборди  9 08:25Лига Кубоги. "Интер Майами" ғалаба қозонди, Месси ўз ҳисобига иккита голли узатма ёздириб қўйди  2 08:01"Андижон" трансфернинг сўнггида яна икки нафар футболчи билан шартнома тузди  2 07:34"Навбаҳор" икки нафар "Олимпик"нинг собиқ футболчилари билан шартнома имзолади  1 03:15Равшан Эрматов билан дуч келган мундиалда майдонга тушиш учун пул тўлаган, "Атлетико Мадрид" либосини кийган ҳамда Арманистонда рекордлар қайд этган "Насаф"нинг янги легионери билан яқиндан танишамиз   2 00:40"Барселона" бош мураббийи Флик: "Рэшфордни кўп йиллардан бери кузатиб келаяпман"  2 00:16Куртуа фаолиятини якунлагандан сўнг пойгаларда қатнашиш истагини билдирди  1 00:07Ўзбекистонда трансфер ойнаси расман ёпилди  7 23:46"Ал Насср" ўртоқлик ўйинида "Тулуза"ни мағлубиятга учратди. Феликсдан дебют, Роналдудан гол  3 23:27"Ман Юнайтед" "Ман Сити"га керак бўлмай қолган дарвозабонга қизиқмоқда  3 22:59Гёкереш: "АПЛ – дунёдаги энг яхши лига. Бу ерда ўйнашни доим орзу қилганман"  1 22:35Месси МЛСда ой ўйинчиси деб топилди  45

Coca Cola Суперлигаси. "Бухоро" ва "Сурхон" қарама-қаршилигида кучлар тенг келди Новости

Coca Cola Суперлигаси. "Бухоро" ва "Сурхон" қарама-қаршилигида кучлар тенг келди

Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган "Бухоро" — "Сурхон" учрашуви якунланди.

"Бухоро" - "Сурхон" 1:1

Бош ҳакам: Иброҳим Исмоилов

Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Серазитдинов, Ришат Нугматов

Захира ҳаками: Жалолиддин Ҳуснитдинов

VAR: Равшан Абдувоҳидов

АVAR: Обид Жумаев

Назоратчи: Рустам Бобомуродов

Комиссар: Қудрат Мадраимов.

Гол: 1:0 — 83, Асилбек Қаюмов, 1:1 — 90+1, Жаҳонгирбек Абдусаломов.

"Бухоро": 50.Лука Кукич, 2.Иззатилло Пўлатов, 5.Дилшод Жўраев, 9.Жасур Холтўраев (77.Асилбек Қаюмов, 56), 11.Шоҳруз Норхонов, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 70.Александар Станисавлевич, 80.Фарруҳ Иброҳимов, 88.Всеволод Нихаев (10.Ҳумоюнмирзо Иминов, 56), 94.Фране Икич, 99.Жавоҳир Рўзиев.

Захира: 20.Сардор Қобулжонов, 4.Миржалол Жумаев, 7.Муҳаммаджон Раҳимов, 8.Аслиддин Турсунпўлатов, 17.Жамолиддин Убайдуллаев, 22.Маҳмуд Жўрабоев, 91.Асилжон Бегимқулов

"Сурхон": 13.Азизхон Исаков, 3.Суннатуллох Ҳамиджонов, 6.Артем Сокал, 7.Достонбек Турсунов (77.Асадбек Каримов, 49), 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 15.Диёр Рамазонов, 18.Силванус Нимели (17.Жаҳонгирбек Абдусаломов, 67), 25.Беҳзод Шамсиев (2.Бобиржон Асқаров, 62), 27.Асилбек Жумаев (5.Азизбек Пирмуҳаммадов, 62), 55.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 66.Беҳруз Шайдулов

Захира: 35.Шоҳруҳжон Эшбўтаев, 4.Шаҳзод Таиров, 10.Тамирлан Жамалутдинов, 19.Нуриддин Ҳасанов, 99.Комрон Сайдазимов

Огоҳлантириш: Беҳруз Шайдулов (15), Бобиржон Асқаров (75), Иззатилло Пўлатов (90+1), Азизбек Пирмуҳаммадов (90+1), Диёрбек Ортиқбоев (90+4)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди!

90+1. ГОЛ! Абдусаломов 11 метрли жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди!

90. Иккинчи бўлимга 10 дақиқа қўшиб берилди.

88. Иззатилло Пўлатов ва Азизбек Пирмуҳаммадов огоҳлантирилди.

83. ГОЛ! Асилбек Қаюмов "Сурхон" ҳимоячиларининг хатосидан унумли фойдаланиб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди! 1:0!

76. Пирмуҳаммедовнинг зарбаси дарвозагача етиб бормади.

74. Иброҳимовнинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

67. Меҳмонларда яна бир ўзгариш: Абдусаломов Нимелини алмаштирди.

62. "Сурхон"да ўзгаришлар: Шамсиев ва Жумаев ўрнига Асқаров ва Пирмуҳаммедов майдонга тушди

56. "Бухоро"да икки ўзгариш: Холтўраев, ва Нихаев ўрнига Қайюмов ҳамда Иминов майдонга тушди.

50. Зарба! "Бухоро" футболчисининг зарбаси рақиб қўриқлаётган дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

49. "Сурхон"да ўзгариш: Асадбек Каримов Достон Турсунов ўрнига майдонга туширилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45. "Сурхон" футболчилари амалга оширган навбатдаги бурчак зарбаси муваффақиятсиз якунланди.

40. Шайдуловга нисбатан қўполлик ишлатилди. Меҳмонлар жарима зарбаси амалга оширади.

38. Футболчилар чанқоғини қондиришмоқда.

35. Мезбонлар кетма-кет икки ҳужум ташкиллаштирди, уларнинг иккинчиси зарба билан якунланди.

30. Меҳмонларнинг бурчакдан узатмаси бартараф этилди.

26. "Сурхон" футболчиси рақиб посбонининг олдинга чиқиб кетганини пайқади ва олисдан у қўриқлаётган дарвозани нишонга олиб кўрди, бироқ унга аниқлик етишмади.

22. Иккала жамоанинг сўнгги ҳужумлари охирига бормасдан якунланмоқда.

15. Беҳруз Шайдулов огоҳлантирилди.

15. Нимели ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

11. Норхонов қанотдан етказилиб берилган тўпга кучсиз зарба берди.

6. "Сурхон" жарима майдони яқинида белгиланган жарима зарбаси ноаниқ уриниш билан якунланди.

3. Хавфли вазият! Тўп мезбонлар қўриқлаётган дарвоза тўсинига тегиб қайтди!

2. Меҳмонлардан хавфли зарба! Кукичдан сейв!

1. Учрашув бошланди.

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика