RU

Последние новости

19:20ЎФА нега жим?  0 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" (матнли трансляция)  9 19:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  3 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  4 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  11 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  45 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0

Coca Cola Суперлигаси. Қорли ўйинда "Бунёдкор" "Навбаҳор"ни мағлуб этди Новости

Coca Cola Суперлигаси. Қорли ўйинда "Бунёдкор" "Навбаҳор"ни мағлуб этди

Coca Cola Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг энг асосий вазиятларини кузатиб бориш мумкин. 


ЯНГИЛАШ

Учрашув бошланди. 9-дақиқада Санжар Қодирқулов чап қанотдан ерлатиб тўпни марказга узатди, Нурилло Тўхтасинов тахминан 18 метрлардан дарвозани аниқ нишонга олди - 1:0.

22-дақиқада Аббос Ғуломов бирга бир вазиятда зарба берди, Абдумавлон Абдужалилов тўпни қайтарди, қайтган тўпни яна Ғуломов дарвозага йўллади, бу сафар ҳам Абдужалилов тўпни ушлаб олди.

34-дақиқада Азизбек Турғунбоев 16 метрлардан белгиланган жарима тўпини аниқ амалга ошириб ҳисобни тенглаштирди - 1:1.

41-дақиқада Дилшодбек Аҳмадалиевнинг зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсини тепасидан ўтиб кетди. 

Биринчи таймда 1:1 ҳисоби қайд этилди.  

57-дақиқада Аҳмадалиевнинг ажойиб зарбасини Юсупов катта қийинчилик билан қайтарди.

67-дақиқада белгиланган пенальтини Хуршид Ғиёсов аниқ амалга оширди - 2:1.

90-дақиқада "Навбаҳор"нинг ҳужуми вақтида тўп Турсуновнинг қўлига теккандек кўринди, меҳмон жамоа футболчилари ҳакамларга эътироз билдиришди. Такрорий лавҳаларда тўп қўлга тегмаганлиги кўринди.

Учрашувда "Бунёдкор" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.



"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР" 2:1
24 ноябрь. Тошкент. "Бундкор" стадиони. 16:45
Ҳакамлар:
Фирдавс Норсафаров, Фарҳод Усмонов, Зуфар Алибоев, Равшан Абдувоҳидов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Сардор Қудратуллаев
Голлар: Нурилло Тўхтасинов 9, - 1:0 (Санжар Қодирқулов). Азизбек Турғунбоев 34, - 1:1. Хуршид Ғиёсов 67 пенальти, - 2:1.
"Бунёдкор":
Абдумавлон Абдужалилов, Исломжон Қобилов, Анвар Ғофуров, Дилшод Аҳмадалиев, Хуршид Ғиёсов (Санжар Турсунов, 71), Жавоҳир Қаҳрамонов, Лутфулла Тўраев, Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов, Шоҳруҳ Гадоев, Санжар Рихсибоев (Жасурбек Жалолиддинов, 49) (Владислав Нуриев, 90+2).
Захира: Муроджон Зуҳуров, Бобурбек Фарҳодов, Миржаҳон Мираҳмадов, Дмитрий Островский, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Фаррух Икромов.

"Навбаҳор": Ўткир Юсупов, Иван Соловьев (Аюбхон Нўъмонов, 76), Азизбек Турғунбоев, Александр Касьян, Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Голбан, Ғиёсжон Комилов, Аббосжон Ғуломов (Азиз Ибрагимов, 62), Нодир Мавлонов, Амирбек Жўрабоев (Шаҳзод Шайманов, 59).
Захира: Дилшод Ҳамроев, Славко Лукич, Абдулҳай Исмоилов, Ҳожиакбар Юнусов, Комилжон Тожиддинов, Илҳомжон Алибоев.

Огоҳлантиришлар: Александр Касьян 9, Ислом Қобилов 14, Нодир Мавлонов 55, Игорь Голбан 82, Мирзоҳид Ғофуров 90+1.


Бунедкор

Нурилло Тухтасинов - 9', Хуршид Гиясов - 67'

Суперлига. Тур 24

24/11/2019, 16:45

1
:
2
Завершен

Навбахор

Азизбек Тургунбаев - 34'

45'
90'
9'  Нурилло Тухтасинов
9'  Санжар Кодиркулов
67'  Хуршид Гиясов
34'  Азизбек Тургунбаев



Рейтинг: +18   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика