RU

Последние новости

04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  0 04:22Баҳром Ҳайдаров: "Мураббий сифатида уларни айблай олмайман"  0 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Реал Мадрид" "Ал Ҳилол" билан дуранг ўйнади. Вальверде 90+2 дақиқада пенальтини голга айлантира олмади  99 00:55Михаил Мудрик допингда айбланмоқда. У тўрт йилга четлатилиши мумкин  2 00:20Эндрю Робертсон Испания клубига ўтишга рози бўлди  1 23:45Неъматилло Қуттибоев: "Захирадан тушган футболчилар биз ўйлагандек ўйинни кучайтира олишмади"  0 23:23Элдор Мойлиев: "2003-2004 йилда туғилган футболчини ёш ҳам деб бўлмайди"  0 23:00Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Манчестер Сити" "Видад Касабланка"ни мағлубиятга учратди. Ҳусанов ўйнамади  34 22:30Ўзбекистон Кубоги. "Бунёдкор" пенальтилар сериясида "Қўқон-1912"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  15 21:58U21 биринчилиги. Дербида "Пахтакор" ғолиб, "Навбаҳор" Қаршида ғалабага эришди ва бошқа натижалар (+ЖАДВАЛ)  2 21:54Бўш стадионлар борасидаги эътирозлар фонида ФИФА Клублар ўртасидаги ЖЧ чипталари сотуви жуда яхши кетаётгани ҳақида хабар берди  2 21:14Решфорд "Барса"да ўйнаш учун маошини қисқартиришга ҳам тайёр  1 20:21Фабио Каннаваро ЦСКА бош мураббийига айланиши мумкин  4 19:28Ичкарида ким ўтирибди? Ўқитувчилар? Чиқар ҳаммасини ташқарига!   12 19:22"Арсенал" Родриго билан боғланди. "Реал" вингер учун 90 миллион евро сўраяпти  1

Coca Cola Суперлигаси. АГМК 10 киши бўлиб мағлубиятдан қутулиб қолди Новости

Coca Cola Суперлигаси. АГМК 10 киши бўлиб мағлубиятдан қутулиб қолди

Coca Cola Суперлигасининг 15-туридан ўрин олган АГМК - "Сўғдиёна" учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди.

АГМК – СЎҒДИЁНА 1:1 

Голлар: Қаҳрамонов 47, Ватсадзе 82.
15 сентябрь 2020 йил. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 19:00
Ҳакамлар:
Аскер Нажафалиев, Руслан Серазитдинов, Олим Абдувосилов, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Бобур Ҳайдаров
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев


АГМК: 12.Роман Абдулов, 2.Акмал Шораҳмедов, 5.Дилшод Жўраев, 3.Сардор Раҳмонов (30.Жасур Умаров 81), 11.Мурод Тошматов, 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов, 18.Баҳром Абдураҳимов (88.Игорь Зонич 58), 94.Ҳусниддин Ғофуров (10.Шаҳзод Нурматов 83), 9.Зафар Полвонов (21.Мате Ватсадзе 55), 77.Арсланмират Аманов (7.Элгужа Григалашвили 55).
Захира: 35.Валижон Раҳимов, 4.Миржамол Қосимов, , 20.Мирғиёс Сулаймонов.

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 3.Искандар Шойқулов, 5.Аюбхон Нўъмонов, 7.Санжар Рашидов (30.Диан Талхатов 85), 8.Жамшид Болтабоев, 10.Шоҳруз Норхонов, 11.Жасур Ҳасанов, 18.Шавкат Муллажонов, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов (21.Саҳоб Рашидов 85), 22.Шаҳбоз Жўрабеков, 93.Марко Колакович.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 12.Санъат Шихов, 14.Даниель Насриддинов, 20.Баҳодир Насимов, 24.Муҳаммад Яҳёев, 25.Нодирбек Куйбоков,  36.Элёр Собиржонов.

Огоҳлантиришлар: Жўрабеков 43, Ватсадзе 74, Норхонов 90.
Четлатиш: Жўраев 51.


OKMK

Мате Ватсадзе - 81'

Суперлига. Тур 15

17/09/2020, 19:00

1
:
1
Завершен

Согдиана

Жавохир Кахрамонов - 47'

45'
90'
51'  Дильшод Джураев
55'  Арсланмират Аманов (Элгужа Григалашвили)
55'  Зафар Палванов (Мате Ватсадзе)
55'  Баҳром Абдураҳимов (Игорь Зонич)
73'  Ҳусниддин Гафуров (Шахзодбек Нурматов)
74'  Мате Ватсадзе
81'  Мате Ватсадзе
81'  Сардор Рахманов (Жасур Умаров)
43'  Шахбоз Джурабеков
47'  Жавохир Кахрамонов
75'  Санжар Рашидов (Диан Талхатов)
75'  Жавохир Кахрамонов (Сахоб Рашидов)
90'  Шохруз Норхонов


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ!

90. Ҳакам 5 дақиқа қўшиб берди.

90. Норхоновга сариқ карточка. 

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


86. АГМК босмоқда. Жамоа камчилик бўлиб қолганига қарамай ғалаба учун ўйнамоқда. Шораҳмедовнинг зарбаси бироз ноаниқ. 


82. ГОООЛ! Ватсадзе! Бурчакдан етказиб берилган тўпдан сўнг грузиялик футболчи боши билан тўпни рақиб дарвозасига йўллаб қўйди - 1:1!

81. АГМК сафида Сардор Раҳмонов ўрнига Жасур Умаров майдонга тушди.

75. "Сўғдиёна"да иккита ўзгариш. Санжар Рашидов ва Жавоҳир Қаҳрамонов ўрнига Диан Талхатов ва Саҳоб Рашидов туширилди. 

74. Ватсадзе рақибга нисбатан ўйин қоидасини бузгани учун огоҳлантирилди. 

73. АГМК таркибида Ғофуров ўрнига Нурматов ўйинни давом эттиради.

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


67. Шохруз Норхонов кичик жароҳат олди шекилли. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

65. Норхоновнинг берган зарбаси дарвоза устунига тегди. "Сўғдиёна" қарши ҳужумда ўз омадини изламоқда.

60. Хавфли вазиятттт! Болтабоевнинг берган зарбаси дарвоза устунига тегиб майдондан чиқиб кетди.

59. "Сўғдиёна" энди сондаги устунликдан фойдаланишга уринади. Жиззахликлар олдинга ўтишмоқда.

55. Кутилганидек АГМКда учта ўзгариш: Аманов, Полвонов, Абдураҳимов майдонни тарк этди. Уларнинг ўрнига Григалашвили, Зонич ва Ватсадзе ўйинни давом эттиради.

54. Ана энди бир киши кам бўлиб қолган ва ортда қолаётган АГМК жамоаси характер кўрсатиши талаб этилади. Миржалол Қосимовдан кетма-кет ўзгаришларни кўрсак керак. 




51. Дилшод Жўраев сўнгги чора сифатида дарвозабон билан бирга-бир кетаётган рақибни тўхтатиб қолди ва майдондан четлатилди. Бизда ўйин антиқаҳрамони бор!




47. ГОООЛ! Иккинчи тайм "Сўздиёна"нинг тезкор голи билан бошланди. Жавоҳир Қаҳрамонов Жўраев ва Абдулов ўртасида юзага келган тушунмовчиликдан фойдаланиб ҳисобни очмоқда - 0:1!

ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНДИ!

БИРИНЧИ БЎЛИМ ЯКУНЛАНДИ!

45+1. АГМК футболчилари олдинга ўтишмоқда. Лекин "Сўғдиёна" ҳимоячилари дарвоза даҳлсизлигини сақлаб қолишмоқда.

45. Ҳакам икки дақиқа қўшиб берди.

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


43. Шаҳбоз Жўрабеков Амановга қарши ўйин қоидасини бузгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

42. Меҳмонлар дарвозабони бурчак зарбасини бартараф этиш вақтида кичик жароҳат олди. Барчаси жойида.

41. Ўйинда кичик тўқнашувлар ва тўхталишлар кўп бўлмоқда.

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


38. Жокичнинг берган зарбасини Митрович бартараф этди.

36. АГМК футболчисининг жаримадан етказиб берган тўпини "Сўғдиёна" посбони Митрович қийинчиликсиз эгаллаб олди. 

31. Мезбонлар футболчиси Ҳусниддин Ғофуровда яхши имконият бўлганди. Лекин ноаниқ зарба сабаб ҳисоб очилмай қолди.

29. Ўйинда ҳалиям АГМК футболчилари бироз фаол. Аммо жамоалар ҳозирча голга тортадиган вазият ташкил этишмади. 

24. Олмалиқ шаҳрида кучли ёмғир бошланди.

19. Умуман олганда ҳозирча ўйинда АГМК футболчилари нисбатан фаол ҳаракат қилишмоқда. 

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


17. Олмалиқлик футболчи яна "оффсайд"да.

11. Колакович тўп учун курашда кичик жароҳат олди. Аниқроғи унинг томири тортишиб қолди. Жисмоний ҳолат устида яхшигина ишлаш лозим шекилли.

9. Зафар Полвонов ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

7. Ўйин темпи бироз суст ҳозирча.

2. Мезбонлар дарвозабони Роман Абдулов кутилмаганда қўпол хатога йўл қўйди. У тўпни қўлидан чиқариб юборди. Бироқ унинг бахтига Жасур Ҳасанов ўткир бурчакдан бўш дарвозани ишғол қила олмади.

1. Ўйинни меҳмонлар фаол бошлашди.

УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


-Ўйин олдидан АГМК устози Миржалол Қосимовнинг туғилган куни муносабати билан кичик тадбир ташкил этилмоқда. АГМК клуби жамоа бош мураббийининг таваллуд куни муносабати билан эътибор намойиш этди. 

-Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. Бугун Суперлига 15-туридан ўрин олган АГМК - "Сўғдиёна" учрашувининг матнли трансляциясини биргаликда кузатамиз. 

- Учрашув соат 19:00да бошланади

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика