RU

Последние новости

15:16Суперлига. "Пахтакор" - "Қизилқум". Бошланғич таркиблар аниқ!  1 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  1 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  3 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  3 11:35Месси фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилди  20 10:45МЮ афсонаси "қизил иблислар"нинг учта футболчисини танқид қилди: "Улар ҳозирда АПЛ даражасида эмаслар"  4 10:35Лига 1. "Марсель" йирик ҳисобда ғалаба қозонди, Гринвуд покер қайд этди  1 10:16Мануэль Нойер Бундеслига рекордини ўрнатди  0 09:47Sofascore. Мозговой ва Шукуров тандеми кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:20Суперлига. Бугун тур якунланади  5 08:51"Навбаҳор" бош мураббийи кечаги мағлубиятдан сўнг: "Буни клуб раҳбарияти билан маслаҳатлашган ҳолда ҳал этамиз"  7 08:23"Насаф"нинг бир нечта етакчиси келаси мавсум жамоани тарк этади  12 07:56Sofascore. "Галатасарой" дарвозасига гол урган Шомуродов неча баҳо олди?  3

Coca Cola Суперлиганинг 10-тур учрашувлари қолдирилди Новости

Coca Cola Суперлиганинг 10-тур учрашувлари қолдирилди

Coca Cola Суперлиганинг уч клуби — “Пахтакор”, “Бухоро” ҳамда “Сурхон”да умумий ҳисобда ўндан зиёд вирус юқтириб олган футболчилар бор.

Мазкур ҳолат Суперлига учрашувларини қайта тиклаш олдидан Санитария-эпидемиология осойишталик агентлиги билан келишилган йўриқнома шартларига клублар томонидан риоя қилиш сустлашганини англатади.

Бугунги кунда вазият мураккаб экани сир эмас. Бир томондан футбол учрашувларини тўхтатиш — ортга ташланган қадам бўлади. Бу ҳолат турли ёш терма жамоаларнинг халқаро майдондаги ўйинларига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Бошқа томондан эса футболчи ва мураббийларнинг, умуман футбол жамоатчилигининг соғлиги билан боғлиқ жиҳатларни ҳам ёддан чиқармаслик керак. Улар нафақат ўз саломатликларини, балки оила-аъзолари соғлигини ҳам хавф остида қолдиришлари мумкин.

ЎзПФЛ юқоридаги фикрлардан, қолаверса, бугун — 20 июль куни клублар иштирокида бўлиб ўтган видеоконференция хулосаларидан келиб чиқиб, қуйидаги қарорларни қабул қилади.

Coca Cola Суперлигаси учрашувлари 28 июлга қадар тўхтатилади ва шу куни чемпионат 10-турдан бошлаб давом эттирилади. Тақвимнинг кейинги эҳтимолий кўринишлари алоҳида муҳокама этилади. ТВ дастурлар вақтига ҳалал бермаслик мақсамида 10-тур учрашувларининг барчаси 19:00 да старт олади.

Унга қадар Суперлиганинг барча клублари бор диққат-эътиборини футболчилар саломатлигига қаратади. Клубларнинг барчаси хусусий клиникалар билан ҳамкорликда тест топширади. Бунда ЎзПФЛ ўзи рўйхатдан ўтказган барча футболчи ва мураббийлар тест топширганига ишонч ҳосил қилиши керак бўлади. Тест жавобларини тўлиқ тақдим этмаган клублар қолган жамоалар футболчилар саломатлигини хавф остида қолдирмаслик учун мусобақага қўйилмайди.

Тест топширган ва унинг натижаларига кўра вирус аниқланмаган футболчилар клуб қароргоҳига жойлаштирилади. Улар карантин тартиби юмшатилгунига қадар машғулотлар ва ўйинларга ўз базаларидан қатнайди. Боиси, уларнинг шаҳар бўйлаб эркин ҳаракат қилиши, футболчилар саломатлигини, бунинг ортидан эса чемпионат ўйинлари давомийлигини хавф остида қолдириши мумкин.

ЎзПФЛ август ойидаги учрашувларни қандай ташкил қилиш ва тақвимга қандай ўзгартиришлар киритиш устида иш олиб боради. Шунингдек, ўз ишига совуққонлик билан ёндошган клублар директорлари, бош мураббийлари ҳамда шифокорларига нисбатан кескин чоралар кўрилади. Вирус тарқалишини сунъий равишда сир тутаётган клубларга нисбатан СЭС билан ҳамкорликда иш очилади.

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика