RU

Последние новости

01:17"Реал" Карвахаль ўрнига ҳимоячи сотиб оладими?  0 00:31Пол Скоулз: "Тен Хагнинг баҳоналари тугаб боряпти"  3 00:00"Олтин тўп" соҳиби Диего: "Беш ой олдин оёғимни операция қилдирдим. Ўзбекистонга келганимда, чап оёғимни ишлатолмасдим"  0 23:50"Шаҳарликлар" ҳужумга ўтди. "Манчестер Сити" АПЛда компенсация талаб қилмоқчи  0 23:28Марсель: "Олтин бутса"ни қўлга киритиш энг катта орзуларимдан бири эди. Бироқ ундан ҳам юқори мақсадим бор эди"  0 23:15Леандро Лино: "Жаҳон чемпионатигача жуда кўп меҳнат қилдик ва бу ўз самарасини берди"  0 22:58Алан Бранди: "Ҳакамлар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Нима бўлганини ҳамма кўрди"  4 22:44"Манчестер Сити" судда АПЛни мағлуб этди  6 22:42Пабло Таборда: "Мағлубиятга қарамай, бошимизни баланд кўтарган ҳолда Ўзбекистонни тарк этамиз"  0 22:16Хосе Венансио Лопес Ўзбекистон футзал терма жамоасини тарк этди  11 22:11Тожикистон терма жамоаси Россия билан ўйнашни хоҳламади  6 21:48Назорат учрашуви. "Бунёдкор" - "Сурхон" 1:3  2 21:39Тўртта таймдан иборат назорат учрашувида ОКМК "Локомотив"ни таслим қилди  0 21:11Ўзбекистон терма жамоаси йиғини бошланди, Машарипов ва Шукуровдан интервью  4 21:09Ўзбекистон МТЖ Эрон ва БАА қарши ўйинларга тайёргарликни бошлади  15

Яйпандаги драматик баҳсда "Локомотив" мағлубиятдан қутилиб қолди Новости

Яйпандаги драматик баҳсда "Локомотив" мағлубиятдан қутилиб қолди

Coca Cola Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Турон" - "Локомотив" учрашуви якунланди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин. 


Coca Cola Суперлига. 3-тур

ТУРОН – ЛОКОМОТИВ 2:2
18 март 2021 йил. Яйпан. "Ўзбекистон" стадиони. 16:15
Ҳакамлар
: Илгиз Танташев, Андрей Цапенко, Ҳусниддин Шодмонов, Ахмаджон Эргашев
Назоратчи: Игорь Нехочин
VAR ҳаками: Азиз Асимов
VAR ассистенти: Жаҳонгир Саидов
VAR назоратчи: Фарҳод Абдуллаев
VAR оператори: Шохруз Ходжаев
Комиссар: Лазиз Қўчқоров

Голлар: 

Даян Поньевич 5, - 1:0 (Билолхон Тошмирзаев). 

Владислав Касминин 11, - 2:0 (Абдураҳмон Абдулҳақов). 

Жавоҳир Сидиқов 16, - 2:1 (Кахи Махарадзе).

Темурхўжа Абдухолиқов 69 пенальти, 2:2.

"Турон": 96. Ислом Абдуллаев, 2. Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 3. Давронбек Умиров, 7. Кваме Карикари, 17. Музаффаржон Музаффаров, 19. Владислав Касминин, 23. Абдураҳмон Абдулҳақов (5. Ғиёсжон Комилов, 70), 30. Синиша Бабич(18. Фозил Мусаев, 66), 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 55. Даян Поньевич, 77. Билолхон Тошмирзаев( 22. Абдулазизхон Абдурашидов, 66).
Захира: 87. Акмал Ортиқов, 4. Аслиддин Тоштемиров, 8. Суннатилла Эрматов, 11. Асилбек Қаюмов, .

"Локомотив": 35. Жавоҳир Илёсов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев (9. Жавоҳир Алижонов, 46), 37. Шерзод Файзиев, 20. Жалолиддин Жумабоев, 22. Диего Барданка, 4. Дилшод Комилов(10. Марат Бикмаев, 63), 21. Ғулом Ҳайдар Ғуломов, 5. Кахи Махарадзе (14. Азиз Омонов, 46), 8. Жавоҳир Сидиқов, 17. Санжар Қодирқулов, 11. Темурхўжа Абдухолиқов.
Захира: 1. Абдумавлон Абдужалилов, 3. Ислом Қобилов, 7. Садриддин Абдуллаев, , 18. Иброҳим Ғанихонов. 

Огоҳлантиришлар: Синиша Бабич 34, Владислав Касминин 48, Жавоҳир Сиддиқов 64, Aбдураҳмон Абдулхақов 68, Давронбек Умиров  72, Темурхўжа Абдухолиқов 85.

Четлатиш: Владислав Касминин 67



ЯНГИЛАШ



Учрашув якунланди

Ҳакам иккинчи бўлимга беш дақиқа қўшиб берди

88. ЗАРБААА. Жавоҳирнинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади

85. Огоҳлантириш. Темурхўжа Абдухолиқов ҳакамга эътироз билдирди ва огоҳлантирилди

77. ГОЛ. Карикари ҳисобни ўзгартирди, бироқ ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни кўрсатмоқда

72. Огоҳлантириш: Давронбек Умиров огоҳлантирилди

70. Ўзгариш: Абдураҳмон Абдулҳақов нинг ўрнига Ғиёс Комилов майдонга тушди


69. ГОООООООООООЛ. Темурхўжа Абдухолиқов ҳисобни тенглаштирмоқда

68. Огоҳлантириш: Абдураҳмон Абдулхақов огоҳлантирилди

67. ПEНАЛТИ.... КАСМИН жарима майдончасининг ичида қўли билан ўйнади ва ҳакам четлатди

66. Ўзгариш: Абдуллазиз Абдурашидов ва Фозил Мусаев майдонга тушмоқда. Улар Синиша Бабич ва Билолхон Тошмирзаев майдонни тарк этди

64. Огоҳлантириш: Жавоҳир Сиддиқов огоҳлантирилди

63. Ўзгариш: Марат Бикмаев Дилшоджон Комиловни алиштирди

55. ЗАРБА! Яна Музаффаров! Унинг узоқ масофадан йўллаган зарбасини рақиб посбони эгаллаб олди.

51. УХХХ! Музаффар Музаффаровнинг жаримадан етказиб берган тўпига Кваме Карикари қулай зарба бера олмади.

48. Огоҳлантириш. "Турон". Владислав Касминин ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

46. Иккинчи тайм бошланди

46. Ўзгаришлар. "Локомотив". Махарадзе ва Муҳаммадиев ўрнига Амонов ва Алижонов тушди


45+3. Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча 2:1

45. Биринчи таймга 3 дақиқа қўшилди

45. Кваме Карикари ажойиб тарзда Билолхон Тошмирзаевни қулай вазиятга чиқарганди. Билолхон рақиб жарима майдони ичига ёриб кириб зарба беришга улгурмай қолди.

40. ЗАРБААААААААААААААААА! Сидиқовнинг бурчакдан узатган тўпини Махарадзе боши билан дарвозага йўллади, тўп устун ва тўсин кесишган жойга тегиб қайтди! 

38. Хавфли вазият! Абдухолиқов жарима майдонига ўнг томондан кириб тўпни шеригига узатди, Комиловнинг зарбаси ноаниқ!

34. УХХХХХ! "Локомотив"нинг ҳужуми, ҳаводан узатилган тўпни Абдухолиқов боши билан дарвозага йўллади, ноаниқ!

32. "Локомотив"да жарима тўпи, Қодирқуловнинг узатган тўпига Сидиқов ета олмади.

29. Иккала жамоа чиройли ва ҳужумкор ўйин намойиш этмоқда

23. ЗАРБАААААААААААААААА! Билолхон Тошмирзаевнинг ўнг томондан йўллаган зарбаси жуда хавфли чиқди!

16. ГООООООООООООООООООООЛ. "Локомотив"дан жавоб голи, Жавоҳир Сидиқовдан ажойиб ва чиройли гол. Ярим ҳимоячи жарима майдончасига яқин худудда зарба йўллаб жамоасининг ўйиндаги илк голини урди. Икки жамоага ҳам қойил қолишимиз керак



Мезбонларнинг шашти илк дақиқалардан анча баланд. 

11. ГООООООООООООООООООЛ. "Турон" орадан кўп ўтмасдан иккинчи голни урди. Чап қанотдан юқорилатиб узатиб берилган тўпни бўйдор Владислав Касминин боши билан дарвозага йўллади, 2:0.  






Майдон эгалари учрашувда тезкор гол уришди. "Локомотив"дан ҳам тезкор жавоб кўрамизми?

5. ГОООООООООООООООООООЛ. "Турон" учрашувда ҳисобни очди. Гол муаллифи Даян Поньевич. Сербиялик футболчи Билол Тошмирзаевнинг узатмасидан сўнг рақибнинг бир йўла уч  ҳимоячисини алдади ва дарвозани ишғол қилди. Супергол! 



Учрашувга старт берилди. Олдинда бизни қизиқарли баҳс кутмоқда. 

Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда. 

Жамоалар "Ўзбекистон" стадионига етиб келган. Айни пайтда чигалёзди машғулотлари давом этмоқда. 

Учрашув бошланишига оз фурсатлар қолмоқда. Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, бугунги учрашувда VAR тизимидан фойдаланилади. 

- Учрашув соат 16:15да бошланади.

Рейтинг: +32   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика