RU

Последние новости

12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  0 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  2 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   5 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  8 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  26 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0

Coca Cola Суперлига. "Навбаҳор" Жиззахда ҳам мағлуб бўлди Новости

Coca Cola Суперлига. "Навбаҳор" Жиззахда ҳам мағлуб бўлди

Coca Cola Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" учрашуви бўлиб ўтди.

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин.



СЎҒДИЁНА – НАВБАҲОР - 1:0
24 октябрь 2020 йил. Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 17:30
Ҳакамлар:
Равшан Абдувоҳидов, Фарҳод Усмонов, Зуфар Элибоев, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев.

Гол: Шоҳруз Норхонов 61, - 1:0 (Жасур Ҳасанов).

"Сўғдиёна": 1.Ширинбой Абдуллаев, 2.Сардор Қулматов, 3.Искандар Шойқулов, 5.Аюбхон Нўъмонов, 8.Жамшид Болтабоев (14.Даниэль Насриддинов, 90+5), 10.Шоҳруз Норхонов, 11.Жасур Ҳасанов (7.Санжар Рашидов, 90+5), 18.Шавкат Муллажонов, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов (20.Баҳодир Насимов, 79), 22.Шаҳбоз Жўрабеков, 93.Марко Колакович (4.Элёр Орифов, 85).
Захира: 50.Алишер Пирматов, 12.Санъат Шихов, 21.Саҳоб Рашидов, 25.Нодирбек Қўйбоқов, 30.Диан Талхатов.

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 4.Эҳсони Паншанбе, 7.Азимжон Аҳмедов, 10.Азизбек Турғунбоев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 20.Даврон Ҳошимов, 22.Игорь Голбан, 27.Ислом Рашидхонов, 28.Хуршидбек Мухторов, 70.Аббосжон Ғуломов (8.Жавлон Иброҳимов, 82), 95.Забиҳилло Ўринбоев.
Захира: 13.Исломжон Абдуллахонов, 5.Ғиёсжон Комилов, 18.Сардор Теляков, 21.Комилжон Тожиддинов, 25.Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, 33.Тоҳиржон Шамситдинов.

Огоҳлантиришлар: Азим Аҳмедов 8, Даврон Ҳошимов 42, Забиҳилло Ўринбоев 63, Жавоҳир Қаҳрамонов 74, Ўткир Юсупов 74,


Согдиана

Шохруз Норхонов - 61'

Суперлига. Тур 20

24/10/2020, 17:30

0
:
1
Завершен

Навбахор

45'
90'
61'  Шохруз Норхонов
74'  Жавохир Кахрамонов
79'  Жавохир Кахрамонов (Баходир Насимов)
85'  Марко Колакович (Элер Орифов)
90'  Жамшид Болтабаев (Даниэл Насриддинов)
90'  Джасур Хасанов О (Санжар Рашидов)
8'  Азим Ахмедов
42'  Даврон Хошимов
63'  Забихилло Уринбаев
74'  Уткир Юсупов
82'  Аббос Гуломов (Джавлон Ибрагимов)
89'  Даврон Хошимов (Тохиржон Шамситдинов)



ЯНГИЛАШ



90+8. Учрашув якунланди. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 1:0

90+6. Азимжон Аҳмедовнинг зарбасидан сўнг, тўпни мезбонлар дарвозабони Ширинбой Абдуллаев ушлаб олди.

90+5 дақиқа. "Сўғдиёна" жамоаси таркибида ўзгаришлар: Жамшид Болтабоев ўрнига Даниел Насриддинов, Жасур Ҳасанов ўрнига Санжар Рашидов майдонга тушди.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 6 дақиқа вақт қўшиб берилди.

90. ЗАРБААААААААА! Рашидхоновнинг жарима майдонига узатган тўпини Мирзоҳид Ғофуров боши билан дарвозага йўллади, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди, қайтган тўпни Голбан ноаниқ йўллади! 

89. Ўзгариш. "Навбаҳор". Давронбек Ҳошимов ўрнига Тоҳиржон Шамситдинов майдонга тушди.

85. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Марко Колакович ўрнига Элёр Орифов майдонга тушди.

82. Ўзгариш. "Навбаҳор". Ғуломов ўрнига Иброҳимов тушди

79. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Жавоҳир Қаҳрамонов ўрнига Баҳодир Насимов майдонга тушди.

74. Огоҳлантиришлар. Ўткир Юсупов ва Жавоҳир Қаҳрамонов

73. Майдонда футболчилар ўзаро келишолмай қолишди. Ҳакам ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юборди. Нўмон Ҳасанов ва жамоаси билан ҳамон келишолмай қолди. Бу вазиятда Қаҳрамбонов Эҳсонини туртиб юборганди

70. ХАВФЛИ ҲУЖУМ! Шохруз Норхонов Жавоҳир Қаҳрамоновни бирга бир вазиятга чиқариб юборди ва дарвозабон олдинга чиқиб ҳалақит қилди, ортга Болтабоевга тўп узатилди. Жамшид бўш қолган чамаси 30 метрлардан зарба берди ва тўп дарвоза тўсини ҳамда устуни бирлашган жойга тегиб қайтди.

68. Забиҳилло Ўринбоев жарима майдончаси томон чап қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди, қайтган тўпга берилган зарба эса дарвозага ҳам етиб бормади.

63. Огоҳлантириш. Забиҳилло Ўринбоевга

61. ГООООООООООООООООООООООЛ! ШОҲРУЗ НОРХОНОВ 1:0. Жасур Ҳасанов бурчакдан узатган тўпини Норхонов боши билан дарвозага жойлаб қўйди. 



59. ХАВФЛИ ЗАРБА! Шавкат Муллажонов хатосидан сўнг тўпни олиб қўйган Азизбек Турғунбоевнинг ўткир бурчакдан берган зарбаси дарвоза устунига тегди, қайтган тўпга зарба берган Рашидхоновнинг зарбаси эса анча ноаниқ.

57. ХАВФЛИ ЗАРБА! Шахбоз Жўрабееов дарвозанинг тўғрисида тўпни оёқларига тўғрилаб олиб чамаси 19 метрлардан берган зарбаси бирозгина баландга чиқиб кетди.

53. Стадионга йиғилган "Сўғдиёна" мухлислари ўз суюклиларини фаол тарзда қўллаб қувватлашмоқда.

46. Иккинчи бўлимга старт берилди.


45+2. Биринчи тайм тугади. Ҳозирча 0:0

45+1. Жаримадан йўллаган зарбани ҳимоячи қайтарди

45+1. УХХХ! Мирзоҳид Ғофуров жарима майдони ёнида жарима тўпи ишлади

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

42. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Даврон Ҳошимов

38. Жамшид Болтабоев чамаси 24 метрлардан берган зарбасини Ўткир Юсупов ишончли тарзда ушлаб олди.

35. Улуғбек Бақоев Сўғдиёна футболчиси майдон четида тиббий ёрдам олаётганига ҳакам беэътиборсизлиги сабаб ёрдамчи ҳакамга бир неча бор эътироз билдирди.

31. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Жасур Ҳасановнинг жаримадан узатган тўпини Сардор Қулматов дарвоза йўллади, Юсуповдан сейв, қайтган тўпни дарвозага йўллаган Колаковичнинг зарбасини ҳам Юсупов қайтарди! Ажойиб иккита сейв!  

29. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Сўғдиёна жамоаси бурчак зарбасига эга бўлди. Бурчакдан узатилган тўпни Марко Колакович боши билан дарвозага йўллади, бирозгина ноаниқ.

25. Ислом Рашидхонов бурчакдан ерлатиб узатган тўпини Азим Аҳмедов дарвозага финт усулида зарба берди аммо ҳимоячилар фаол ҳаракат қилишди.

21. Азизбек Турғунбоев ўнг қанотдан кириб бориб дарвозага зарба берди, аммо анча ноаниқ.

20. Учрашувнинг 20 дақиқаси ўтиб боряптики, жамоалар асосан майдон марказида тўпни йўқотишлар билан ҳаракат қилишмоқдалар.

13. УХХХХ! Жамшид Болтабоевнинг чап қанотдан узатган тўпини Ўткир Юсупов қайтарди!

8. Огоҳлантириш. "Навбаҳор". Азим Аҳмедов Жавоҳир Қаҳрамоновнинг штурмини тўхтатгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

2. "Навбаҳор" жарима зарбасини амалга оширди, жарима майдончаси томон узатилган тўпни Ширинбой Абдуллаев ушлаб олди.

2. Илк дақиқалардан учрашув курашларга бой бўлиб бошланди. Навбаҳор футболчисига қўполлиқ ишлатилди.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! 

- Учрашув соат 17:30да бошланади

Рейтинг: +14   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика